1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Рўза

Рўза ва дуо

16:39 / 02.04.2024 2098 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Қуръони Каримда рўзанинг ҳукми баён қилинган оятларнинг орасида рўзага алоқаси йўқ, дуога, дуо қилишга тарғиб қилувчи бир оят бор:
«Агар бандаларим сендан Мен ҳақимда сўрасалар, албатта, Мен яқиндирман. Дуо қилгувчи Менга дуо қилганда, дуосини ижобат қилурман. Бас, Менга ижобат қилсинлар ва Менга иймон келтирсинлар. Шоядки, тўғри йўлни топсалар» (Бақара сураси, 186-оят).


Уламоларимиз бунинг ҳикматини баён қилиб: «Ушбу оят рўзада дуоларнинг ижобат бўлишини англатади ва Рамазон ойида бандани кўпроқ дуода бўлишга тарғиб қилади», дейишган.


Ҳадис шарифда: «Албатта рўзадор учун ифтор пайтида рад қилинмайдиган дуо бордир», (Ибн Можа ривояти) дейилган.


Демак, Рамазон кунлари, хусусан, ифтор пайтларида бошқа нарсага чалғимасдан, имкон қадар кўпроқ дуода бўлишимиз мақсадга мувофиқ экан. Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумо ифтор қилсалар:
«Аллоҳумма инний ас’алука бироҳматикаллатий васиъат кулла шай’ин ан тағфиролий», яъни «Аллоҳим, Сендан барча нарсани сиғдирган раҳматинг ила мени мағфират қилмоғингни сўрайман» деб дуода бўлардилар.


Баъзи солиҳлар «Рамазон келса, Аллоҳдан фалон-фалон нарсаларни сўраб оламан», деб Рамазон ойини интиқиб кутишар экан. Бизнинг ҳам Роббимиздан сўрайдиган дуоларимиз кўп. Шунинг учун Рамазон ойида Аллоҳдан сўраб олишдан ғафлатда қолмайлик.

Қудратуллоҳ Сидиқметов
«Ҳилол» журналининг 11(56) сонидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Муборак Рамазон ойида мусулмонларнинг зиммасида вожиб бўлган ибодатлардан бири фитр садақасидир. Баракотли кунлар бошланиб, давом этаётган экан, уни адо қилиш давоми...

2488 11:23 / 15.03.2025
Рўза доирасида баъзи масъалаларСАВОЛ Рўзадор учун нима лозим бўлади У нималарга кўпроқ эътибор бермоғи керакЖАВОБ Рўзадор одам кўпроқ тоату ибодатларга давоми...

5640 05:00 / 13.01.2017
Ҳақиқий рўза ndash аъзоларни гуноҳлардан тийиш тилни ортиқча сўзлардан тийиш, кўзни ҳаром нарсаларга қарашдан тийиш, қўлни бировни уришдан тийиш, оёқни ёмон давоми...

2759 16:01 / 25.03.2024
. . Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Ким Рамазондан бир кунни Аллоҳ берган рухсатсиз оғзи очиқ давоми...

4243 18:30 / 24.04.2021