1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун дуоси

Намозга уйғотишда ёрдам берувчи дуо

16:49 / 18.05.2024 2994 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким ухлаш олдидан: «Аллоҳумма лаа туамминнаа макрока, валаа тунсинаа зикрока, валаа таҳтик ъаннаа ситрока, валаа тажъалнаа минал ғофилийн. Аллоҳумма ибъаснаа фий аҳаббис сааъаати илайка, ҳаттаа назкурока фатазкуронаа, ва нас'алака фатуътиянаа ва надъувака фатастажийба ланаа, ва настағфирока фа тағфиро лана», деб айтса, Аллоҳ унинг учун энг маҳбуб бўлган пайтда уйғотиш учун бир фариштани жўнатади. Агар турса турди, бўлмаса, фаришта кўтарилади-да, юқорида Аллоҳга ибодат қилади. Кейин бошқа фаришта келиб, уни уйғотади. Агар турса турди, бўлмаса, фаришта кўтарилади-да, юқорида Аллоҳга ибодат қилади. Кейин бошқа фаришта келиб, уни уйғотади. Агар у киши туриб, дуо қилса ижобат этилади. Агар турмаса, Аллоҳ азза ва жалла унинг учун ўша фаришталарнинг савобини битади», дедилар.

Ибн Нажжор ва Дайламий ривояти.

Маъноси: «Аллоҳим макрингдан бизни хотиржам қилиб қўйма. Зикрингни биздан унуттирма. Биздан сатр пардангни очиб шарманда қилма. Бизларни ғофиллардан қилма.
Аллоҳим! Бизларни, Ўзингга энг маҳбуб бўлган вақтда уйғотгин, токи биз сени эслаб зикр қилайлик, Сен ҳам бизни эслагин. Ва Сендан сўрайлик, уни бизга ато қилгин. Сенга дуо қилайлик дуоларимизни ижобат қил. Сенга истиғфор айтайлик бизни мағфират қил».

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Умму Рофиъ розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади.Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга .Эй Расулуллоҳ, менга бир амални кўрсатингки, у билан Аллоҳ менга ажр давоми...

4337 13:07 / 17.01.2020
. Улуғлик ва Икром соҳиби Аллоҳ Эй қўли очиқ ва инъом эгаси Сендан Ўзга илоҳ йўқ Сен қочқинларга бошпана ва паноҳ давоми...

2067 09:52 / 03.03.2025
Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Ким .Розийту биллаҳи роббан ва бил ислами дийнан ва бимуҳаммадин давоми...

8553 06:29 / 21.05.2019
. . Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг аксари дуолари .Роббанаа аатинаа фиддуня ҳасанатан ва фил охироти давоми...

1122 06:08 / 12.12.2025
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021