1447 йил 18 зулқаъда | 2026 йил 05 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тафсир

Қуръони Карим шифодир

19:00 / 09.07.2024 1771 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади:

ﮤ ﮥ ﮦ ﮧ ﮨ ﮩ ﮪ ﮫﮬ ﮭ ﮮ ﮯ ﮰ ﮱ ﯓ

«Қуръонни мўминлар учун шифо ва раҳмат ўлароқ нозил қилурмиз. У золимларга зиёндан бошқани зиёда қилмас» (Исро сураси, 82-оят).

Дарҳақиқат, Қуръони Карим шифодир, Қуръони Карим раҳматдир. Қуръони Карим куфр, ширк ва мунофиқлик каби энг зарарли ақийдавий хасталикларни даволайди.

Қуръони Карим қалблардаги турли иллатларнинг – ҳиқду ҳасад, бахиллик, манманлик, мутакаббирлик ва бошқа касалликларнинг шифосидир.

Қуръони Карим турли ахлоқий, ижтимоий, иқтисодий, муомалавий, сиёсий ва бошқа касалликларга шифо бўлади.

Турли дардларга даво бўлувчи бу шифони борлиққа нозил қилган Зот борлиқни Ўзи яратган ва унга қандай шифо кераклигини ҳам яхши билади. Бу дунё турли моддий ва маънавий касалликларга тўлиб-тошган касалхона бўлса, ўша касалхонанинг бош табиби Ҳазрати Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга бу ҳаммабоп давони Аллоҳ таолонинг Ўзи нозил қилгандир.

Шунингдек, Қуръони Карим мўминлар учун раҳмат ҳамдир. У ҳар бир нарсада – шахсий, ақийдавий, оилавий, ижтимоий, халқаро, сиёсий, иқтисодий, сиҳҳий ва бошқа соҳаларда раҳматдир. Унга амал қилганлар ҳар тарафлама раҳматга сазовор бўладилар.

Қуръони Каримнинг мазкур шифоларидан даво олиш учун, у орқали мазкур шомил раҳматга ноил бўлиш учун мўмин бўлиш керак. Мўмин бўлмаган одам бу нарсалардан маҳрумдир.

«У золимларга зиёндан бошқани зиёда қилмас».

Золимлар соф фитратга зулм қилиб, иймон ўрнига куфр келтирганлардир. Улар иймонга чақирувчи Қуръон оятларига иймон келтирмаганлари ва амал қилмаганлари учун, гуноҳлари, зиёнлари зиёда бўлиб бораверади. Ундай инсон шифодан ва раҳматдан бенасиб бўлади. У доимо зиён устига зиён кўриб бораверади.

ﯔ ﯕ ﯖ ﯗ ﯘ ﯙ ﯚﯛ ﯜ ﯝ ﯞ ﯟ ﯠ ﯡ

«Қачон инсонга неъмат ато этсак, юз ўгирур ва четга бурилиб, узоқлашур. Қачон уни ёмонлик тутса, ноумид бўлур» (Исро сураси, 83-оят).

Иймонсиз – кофир инсоннинг ҳоли шундай. Кофирлиги туфайли шифодан ва раҳматдан бебаҳра қолган. Натижада унга қачон неъмат етса, ўзидан кетади, ҳовлиқиб, ҳаддидан ошади. Неъмат берувчига шукр қилиш ўрнига, Ундан юз ўгириб, четга бурилиб, узоқлашади. Худди шу сабабдан унга ёмонлик етганда ҳам ўзини нотўғри тутади. Сабр қилиб, Аллоҳдан ёрдам сўраш ўрнига ноумид бўлади. Иймонсизликнинг оқибати шу.

«Эй Пайғамбар!

ﯢ ﯣ ﯤ ﯥ ﯦ ﯧ ﯨ ﯩ ﯪ ﯫ ﯬ ﯭ

«Сен: «Ҳар ким ўз ҳолича амал қилур. Бас, Роббингиз ким тўғри йўлдалигини яхши билувчидир», – деб айт» (Исро сураси, 84-оят).

Яъни, ҳар бир одам эътиқодига мувофиқ, ўз услуби ила иш олиб бораверади. Ўша эътиқод ва амалларга қараб ҳукм чиқариш Аллоҳ таолога ҳавола. Унинг Ўзи ким нимага эътиқод қиляпти-ю, қандай амал қиляпти – ҳаммасини яхши билиб турувчи Зотдир.

«Тафсири Ҳилол» китоби асосида тайёрланди

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
.Сен .Агар сиз ошиқаётган нарса менда бўлганида эди, мен билан сизнинг орангизда иш битган бўлар эди. Аллоҳ золимларни яхши билувчидир,, ndash деб айт, Анъом давоми...

644 19:00 / 30.12.2025
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади .Агар сизга Аллоҳ нусрат берса, сиздан ғолиб келувчи йўқ. Агар сизни ёрдамсиз ташлаб қўйса, Ундан ўзга давоми...

4319 19:00 / 07.06.2022
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади .Ва Мусога китобни бердик ва уни .Мендан ўзгани вакил тутманглар, ndash дея Бану Исроилга ҳидоят қилиб давоми...

2110 19:00 / 20.12.2023
Аллоҳ таоло Жума сурасида шундай марҳамат қилади .Бас, намоз тугаганидан сўнг ер юзи бўйлаб тарқалинг ва Аллоҳнинг фазлидан талаб қилинг ҳамда Аллоҳни кўп давоми...

5136 11:56 / 12.01.2019
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021