1447 йил 19 зулқаъда | 2026 йил 06 май, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Жамият

Яхши гумон

11:22 / 21.07.2024 1745 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бу воқеани муҳандис биродарим Муҳиддин Мағзумов ҳикоя қилиб берган эди: «Қўшним Ҳакимжон ишдан қайтаётиб, қаршисидан келаётган нуроний мўйсафидга: «Ассалому алайкум!» деб салом берди. Аммо мўйсафид алик олмай, индамай ўтиб кетаверди. Ҳакимжоннинг жаҳли чиқди: «Вой-бў, яна мусулмонликни даъво қилгани-чи… Оёғини гўр тортиб турибди-ю, саломга алик олишни билмаса! Ё бурни шунчалик кўтарилиб кетганми? Энди асло салом бермаганим бўлсин!» Жаҳли чиқиб, тутоққан Ҳакимжон чолнинг орқасидан маломатларга кўмиб ташлади. Орадан кўп ўтмай ана шу Абдураҳмон ота бандаликни бажо келтирди. Ўшанда Рамазон ойининг охирги даҳаси эди. Жаноза жумага тўғри келди. Тумонат одам йиғилди. Марҳумни сўнгги манзилга қўйиб келишди.

Одатга биноан Ҳакимжон ҳам эл қатори эртасига Абдураҳмон отанинг хонадонига таъзия билдиргани борди. Отанинг эшик олдида қўл қовуштириб турган ўғилларига ҳамдардлик билдирди, сабр тилади. Марҳумнинг тўнғич ўғли падари бузрукворининг одатлари ва фазилатларини хотирлар экан, гап орасида қистириб ўтди: «Кейинги вақтда отамизнинг қулоқлари анча оғирлашиб, унча-мунча гапни эшитмайдиган бўлиб қолган эдилар». Шу пайт лоп этиб Ҳакимжоннинг эсига кўнгилда доғ қолдирган ўша салом-алик воқеаси тушди. «Демак, Абдураҳмон ота ўшанда саломимни эшитмай ўтиб кетган эканлар-да». Таъзиядан кўнгли хижил бўлиб қайтган Ҳакимжон ҳасрат билан «Астағфируллоҳ!» деб юборди. Аликсиз қолдирилган салом учун чолни билимсиз, нодон, кибрли кимсага чиқариб, маломат тошларини ноҳақ ёғдирганига надоматлар чекди. «Ахир кекса кишининг қулоғи оғирлашиб қолиши мумкин-ку, наҳот шунга ҳам ақлим етмаса?» дея ўзини анча койиди…»

 

Аббос Аҳмад

«Ҳилол» журнали 7-сон

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бахилларнинг шунақа қилиғи ҳам бор эканУстозлардан бири ўзининг бошидан ўтган воқеани шундай ҳикоя қилади .Бир қишлоқда мударрис сифатида иш бошлаган давоми...

5196 02:40 / 01.01.2023
Фаластиндаги ушбу зайтун дарахтининг ёши Фаластин харитасини электрон харитадан ўчирган amazon, google дан ҳам қадимийроқ ҳисобланади. Ҳадисларда зикри келган, кўплаб давоми...

3519 14:00 / 16.06.2022
Икки дўст саҳродан ўтиб боришарди. Сафар асносида ўрталарида келишмовчилик юзага келди. Бири иккинчисининг юзига тарсаки туширишгача борди. Юзига тарсаки давоми...

1422 13:36 / 28.05.2025
Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг ушбу оятини ўқинг .Ўз раҳматимизни кимни хоҳласак, ўшанга муяссар этурмиз ва яхши амал қилувчиларнинг ажрини зое қилмасмиз,. давоми...

2516 16:00 / 06.05.2023
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021