1447 йил 18 зулқаъда | 2026 йил 05 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Ўзбекистон Афғонистонда мадраса қуради

14:24 / 21.07.2024 1529 pdf Ўқиш режими + -

Афғонистоннинг Балх вилоятида Ўзбекистон ҳукумати ташаббуси билан мадраса қурилмоқда. Бу ҳақда Афғонистондаги «Толибон» ҳукумати олий таълим вазирлигининг манбасига таяниб, uzreport.news хабар берди.

Афғонистоннинг Қобул шаҳрида мамлакат олий таълим вазири вазифасини бажарувчи шайх Муҳаммад Надем жорий йилнинг 16 июль куни Ўзбекистоннинг Кобулдаги элчиси Ёдгорхўжа Шодмонов билан учрашиб, икки давлат ўртасидаги илмий алоқаларни яхшилаш масалаларини муҳокама қилган.

Учрашувда Муҳаммад Надем Ўзбекистон Афғонистонга турли соҳаларда, хусусан, олий таълим соҳасида сидқидилдан ёрдам бериб келаётган давлатлардан бири эканини таъкидлаган.

Шунингдек, вазир вазифасини бажарувчи элчига Балх вилоятида Ўзбекистон томонидан қурилаётган семинария (мадраса) учун миннатдорчилик билдирган. Бундай ҳамкорликни давом эттиришга алоҳида эътибор қаратган.

Бундан ташқари, элчи Шодмонов вазирга ўз режаси, жумладан, олий таълим ҳақида батафсил маълумот берган ҳамда икки томон ўртасида фикр алмашилган.

 

Мавзуга оид мақолалар
Канадалик мусулмон ишчиларнинг етакчиси Ҳасан Юсуфни сенатор бош вазир Жастин Трюдо тайинлади.Трюдо 105 кишилик сенатга ҳукумат квотаси бўйича учта аъзони давоми...

1610 08:30 / 25.06.2021
Президентнинг ва Ҳукуматнинг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди 21.04.2021 йилдаги ПФ6212сон.Norma.uz манбасининг хабар беришича, қуйидаги ҳужжатларга давоми...

1506 17:00 / 28.04.2021
МТРК архив фондида диний илмий экспертизадан ўтган, турли талқинга ўрин бермайдиган даражада ишончли маълумотларга асосланган динийтасаввуфий, илмиймаърифий, давоми...

2139 19:32 / 07.07.2021
Нигерияда масжидни талаган эркак ўғрига шариат маҳкамаси томонидан ғайриоддий ҳукм ўқилди.Дам олиш куни Кано штатининг Фагге туманидаги масжид талонтарож давоми...

2690 10:11 / 20.08.2021
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021