1447 йил 19 зулқаъда | 2026 йил 06 май, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Суннат

Ушбу ҳадисга амал қилсак, охиратда самарасини кўрамиз

12:48 / 05.08.2024 1930 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

عَنْ ثَوْبَانَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: إِنَّ الْمُسْلِمَ إِذَا عَادَ أَخَاهُ الْمُسْلِمَ لَمْ يَزَلْ فِي خُرْفَةِ الْجَنَّةِ. رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَمُسْلِمٌ.

Савбон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Бир мусулмон касал биродарини кўргани борса, жаннат мевалари ичида бўлади», дедилар».

Термизий ва Муслим ривоят қилганлар.

Шарҳ: Демак, бир беморни кўргани борган киши уни кўриб, келгунича яхшилик ичида бўлар экан. Бундан беморни кўриш учун кетган вақт саодатли вақт эканлиги келиб чиқади.

عَنْ أَنَسٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: مَنْ تَوَضَّأَ فَأَحْسَنَ الْوُضُوءَ، وَعَادَ أَخَاهُ الْمُسْلِمَ مُحْتَسِبًا، بُوعِدَ مِنْ جَهَنَّمَ مَسِيرَةَ سَبْعِينَ خَرِيفًا، قِيلَ: يَا أَبَا حَمْزَةَ، وَمَا الْخَرِيفُ؟ قَالَ: الْعَامُ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ.

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Ким яхшилаб таҳорат қилиб, савоб умидида касал биродарини кўргани борса, дўзахдан етмиш куз масофага узоқлаштирилади», дедилар.

«Эй Абу Ҳамза, куз нимадир?» дейилди.

«Йил», деди».

Абу Довуд ривоят қилган.

Шарҳ: «Абу Ҳамза» ҳазрати Анас розияллоҳу анҳунинг куняларидир. У киши ушбу ҳадиси шарифни ривоят қилаётганларида эшитганлардан баъзилари «куз» деганда нима кўзда тутилганлиги ҳақида сўраган экан. Шунда у киши «куз»дан мурод фасл эмас, йил эканлигини айтган эканлар. Бу биздаги «фалончи етмиш баҳорни кўрган» деган гапга ўхшашдир.

Бу ҳадиси шарифда беморни кўриш учун боришга қаттиқ тарғиб бор. Чунки бир марта бемор кўриш билан дўзахдан бир киши етмиш йил йўл юриб, босиб ўтадиган масофага узоқлашиш ҳар ким учун катта бахтдир.

Ҳаётимизда ушбу ҳадисга амал қилиб яшасак, охиратимизда ҳам самарасини кўрамиз.

«Ҳадис ва ҳаёт» китоби асосида тайёрланди

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
.Истихора, сўзи луғатда .хайрни талаб қилиш, деган маънони англатади. Мусулмон киши икки ишдан қайси бирини қилишини билмай қолганида, хайрлисини танлаш учун давоми...

4148 11:19 / 25.01.2024
. .Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Биз Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан намоз ўқиётган эдик. У зот бирдан одамларнинг давоми...

2608 16:00 / 21.11.2021
. . Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Сотганда, сотиб олганда ва ҳаққини талаб қилганда карамли бўлган давоми...

5484 16:10 / 15.01.2019
. . Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам кечаси таҳажжудга давоми...

2462 15:54 / 20.08.2023
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021