1447 йил 18 зулқаъда | 2026 йил 05 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ислом

Атиргулда ҳам ақл бор

21:34 / 19.08.2024 2984 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Атиргулда, буғдой бошоғида, эман дарахтида ақл бор. Гарчи унинг ақли, яъни эман дарахтининг ақли шохлари каби қалин ақл бўлса ҳам бор. Кунгабоқарнинг ҳаракати, қуёш томонга юзланиши асал тўплаш учун далалар бўйлаб парвоз қилаётган асаларининг ҳаракатидан кўп ҳам фарқ қилмайди. Шу билан бирга олий мақсадларини кўзлаб тўсиқлардан хавф-хатарлардан ошиб ўтаётган инсоннинг ҳаётдаги курашидан фарқ қилмайди. Кунгабоқар, асалари ва инсоннинг ҳаёт тарзи ўртасида биологик боғлиқлик бор. Буларнинг ҳар бири ҳалқалари бир-бирига туташган занжир мисолидир. Ўрталаридаги фарқ яшаш даражасида холос. Кунгабоқарнинг соддагина ҳаракатида ақл бор. Хўш, бу қандай ақл. Бу – тасарруф қилиш ва атроф муҳитга мослашиш қудратидир. Қисқа иборалар бироқ унинг тафсилоти кенгдир. Ҳар лаҳзада яшаб қолиш, ҳаётни давом эттириш учун энг муносиб қарорни қабул қилиш қудратидир. Кунгабоқар ва барча ўсимликлар ёруғликка қараб ўсаётган чоғда ҳаётини давом эттириш, яшаб қолиш учун энг муносиб ва керакли қарорни қабул қилаётган бўлади. Уларнинг ёруғлик сари ҳаракатланиши оқилона ҳаракат саналади. Шунинг учун ҳам ақл инсондаги янги нарса эмас, балки бутун табиат ва тирик жонзотларда мавжуддир. Инсон билан бошқа махлуқотларнинг ақлидаги фарқи шуки, инсонда тасарруф қилиш учун, мақсадларига етиш учун ишлатадиган, қўллайдиган воситалар кўпроқдир.

Доктор Мустафо Маҳмуд роҳимаҳуллоҳ

Ушбу мақола Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2024 йил 3 август 03-07/4702-сонли хулосаси асосида тайёрланди.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ алақдан яратган инсоннинг биринчи муаллими Аллоҳ жалла жалолуҳунинг Ўзидир. Аллоҳ унга қалам билан илм берган, билмаган нарсасини ўргатган. Аллоҳ давоми...

1637 16:41 / 15.04.2025
Бир йигит айтади .Бир куни синфдошларим билан айланишга чиқмоқчи эдик. Отамдан дўстларим билан айланишга бориш учун рухсат сўрадим. Улар шартим бор, яъни .Бир давоми...

3200 11:22 / 12.09.2021
Тирикларнинг дуо ва садақаларидан марҳумларга манфаат бор.Шарҳ Аҳли суннат ва жамоа марҳумлар тириклардан икки йўл билан манфаат олишларига, иттифоқ давоми...

6904 15:30 / 14.08.2018
Кўпчилигимиз Қуръони Каримдаги бу улуғ оятни ўқиганмиз, эшитганмиз. Аммо бу оятнинг маъноси борасида тафаккур, тадаббур қиладиганлар озчиликни ташкил қилади, давоми...

3191 11:00 / 06.01.2023
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021