1447 йил 18 зулқаъда | 2026 йил 05 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Жамият

Муаммоларнинг осон ечими

11:15 / 20.08.2024 2079 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Деҳқонлардан бирининг оти чуқур қудуққа тушиб кетди. Қудуқда сув қуриган эди. От оғриқнинг зарбидан ингради. Шу ҳолатда бир неча соат ўтди. Бу орада деҳқон нима қилишни ва отни қандай қутқаришни ўйлади. Деҳқон кўп ўйламади, от қариб қолган эди, уни қутқаришга кетадиган сарф-харажат янги от сотиб олишга кетадиган пулга яқинлашиб қолади. Бундан ташқари қудуқ ҳам қуриб қолган, анчадан бери сувсиз, бузиб ташлаш керак эди деган фикрга қаноат ҳосил қилди. Шундай қилиб деҳқон қўшниларини чорлади ва қудуқни кўмиб, шу орқали бир вақтнинг ўзида иккита муаммо – қуриган қудуқни кўмиш ва отни дафн этиш муаммосини ҳал этиш учун улардан ёрдам сўради. Одамлар келиб, белкураклар билан тупроқ ва чиқиндиларни тўплаб, қудуққа ташлай бошладилар. Қудуқдаги от бўлаётган ҳолатни билди-да, оғриқдан инграган баланд овоз билан кишнаб, ёрдам сўрай бошлади. Кўп ўтмай, кутилмаганда отнинг овози чиқмай қолганидан кўпчилик ҳайратга тушди. Бир неча курак тупроқ ташлангач, деҳқон қудуқ ичига назар солдию, даҳшатдан қотиб қолди. Чунки у отни устини силкитаётганини кўрди. Ҳар гал отнинг устига тупроқ ташланганда, у тупроқни ерга улоқтирар ва юқорига қараб бироз кўтарилиб борарди. Аҳвол шундай давом этарди. Одамлар тупроқни пастга ташлашар, у от устига тушар, от орқасини силкитар, отнинг устидаги тупроқ ерга тушарди. Бунинг оқибатида отнинг оёқлари остидаги тупроқ юқори сари кўтариларди. Орадан маълум вақт ўтгач, қудуқ ичи тупроққа тўлди ва от қудуқ оғзига яқинлашди. Шунда у енгил сакраб ташқарига ҳеч қаери шикастланмай чиқиб олди.

Ҳаёт сизни кўмиб ташлаш учун устингизга оғриқлар ва юкларни ташлайди. Шунда сиз мазкур оғриқ ва юкларни устидан ғалаба қозонишингиз учун от қилган ишни бажаришингиз лозим. Бизга рўбарў келадиган ҳар бир муаммо бамисоли тўсиқ ва ҳаёт йўлимизда ётган тош мақомидадир. Шундай экан безовта бўлманг! Муаммолар қудуғининг тубидан қандай қутилишни боя ўрганиб олдингиз: устингиздаги муаммоларни ерга улоқтириб ташлайсиз ва шу орқали юксаклик сари бир поғона кўтариласиз.

«Вазиятларнги бошқариш санъати» китобидан

Нозимжон Ҳошимжон таржимаси

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ҳикоя қилинишича, подшоҳлардан бирига ферузадан бўлган, гавҳарлар қадаб нақш солинган ноёб, беназир бир қадаҳ олиб келинди. Подшоҳ жуда ҳам хурсанд бўлди ва давоми...

1889 19:31 / 23.11.2022
Отанинг табассумиБола дадасидан сўраяпти Табассумим билан табассумингиз орасида қандай фарқ борДадаси деди Сен хурсанд бўлганингда табассум қиласан. Мен эса, давоми...

3380 10:21 / 09.12.2021
Қуръон ва Суннатда келган асосий қоида бор, агар унга амал қилинадиган бўлса, руҳониятимиз хотиржамликка чўмади, яқинларимиз қалбида хурсандчилик пайдо бўлиб, давоми...

5032 16:00 / 27.02.2023
Бир киши халифа Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳунинг ҳузурларига келиб ўғлидан шикоят қилди. Умар розияллоҳу анҳу унинг ўғлига одам юбордилар. У келгач унга давоми...

3511 09:00 / 06.08.2022
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021