1447 йил 19 зулқаъда | 2026 йил 06 май, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мерос

Қуръони Каримда белгиланган улушлар ва фарз улушлар

11:55 / 20.08.2024 1988 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Қуръонда зикр қилинган улушларнинг адади

Ҳақдорларнинг мерос олиш шартлари

Мероснинг ярмига ҳақдорлар

Тўртдан бирга ҳақдорлар

Саккиздан бирга ҳақдорлар

Учдан иккига ҳақдорлар

Учдан бирга ҳақдорлар

Олтидан бирга ҳақдорлар

Икки Умария масаласи

 

Қуръонда белгиланган фарз улушлар

Қуръони Каримда белгиланган фарзлар (мерос олинадиган улушлар) олтита бўлиб, улар икки турга бўлинади.

Биринчи тур уч хил:

1. Ярим (½);

2. Тўртдан бир (¼);

3. Саккиздан бир (⅛).

Ушбу уч хил улуш биринчи тур деб номланиб, уларнинг махражи бир-бирига бўлинади.

Иккинчи тур ҳам уч хил:

1. Учдан икки (⅔);

2. Учдан бир (⅓);

3. Олтидан бир (1/6).

Ушбу уч хил улуш иккинчи тур деб номланиб, уларнинг ҳам махражи бир-бирига бўлинади.

Бу улушларни икки хил йўл билан билиш мумкин:

1. Юқоридан пастга тушиш йўли билан. Бунда фарзлар баён қилиниб, ярим; яримнинг ярми (тўртдан бир); яримнинг ярмининг ярми (саккиздан бир); учдан икки; учдан иккининг ярми (учдан бир) ва учдан иккининг ярмининг ярми (олтидан бир), дейилади.

2. Пастдан юқорига чиқиш йўли билан. Бунда саккиздан бир; унинг икки баравари (тўртдан бир); (саккиздан бирнинг) икки бараварининг икки баравари (ярим); олтидан бир; унинг икки баравари (учдан бир) ва икки бараварининг икки баравари (учдан икки) дейилади.

«Ислом шариатида мерос илми» китобидан

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2021 йил 24 августдаги 03-07/5163-рақамли ҳамда 2022 йил 27 сентябрдаги 03-07/7348-рақамли хулосалари асосида тайёрланган.

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Али Собуний
Таржимон
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
.Радд, сўзи луғатда қайтариш, қайтиш, буриш деган маъноларда келади. Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади .Аллоҳ куфр келтирганларни ғазаблари ила ортларига давоми...

1129 15:10 / 11.06.2025
Учдан бирни олувчи меросхўрлар фақат иккитадир 1. Она 2. Она бир акаука ва опасингиллар икки ёки ундан кўп бўлишса. Биринчидан, она учдан бирни олиши учун иккита давоми...

1640 12:19 / 02.10.2024
1. Бир киши вафот этиб, ортидан хотини, икки туғишган синглиси ва онаси қолди. Ушбу меросхўрларнинг улуши қандай бўлади 1жадвал 1жадвал 12 13 Хотин давоми...

1347 13:27 / 29.05.2025
Тахоружнинг таърифи Тахоруж деб меросхўрлардан бири қолган меросхўрларнинг маслаҳати билан меросдан чиқишига айтилади. Шунда у тарикадан ёки бошқа жойдан давоми...

1067 13:08 / 15.10.2025
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021