1447 йил 18 зулқаъда | 2026 йил 05 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун ҳадиси

Салавот – дуонинг икки қаноти

05:55 / 21.08.2024 6643 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

«Сунани Термизий»да «Дуодан олдин Аллоҳга ҳамду сано ва Аллоҳнинг Расулига салоту салом айтмоқ» деган 416-бобда қуйидаги ҳадиси шарифлар келтирилади.

Ҳазрати Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Дуо осмон билан ер орасида тўхтатиб турилади, Пайғамбаринг соллаллоҳу алайҳи васалламга салот айтмагунингча токи бу дуодан бирор сўз Аллоҳ ҳузурига чиқмайди». («Сунани Термизий», 486-ҳадис).

Ҳазрати Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Мен намоз ўқиётган эдим, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шу ерда эдилар. Ҳазрати Абу Бакр ва Умар розияллоҳу анҳумо ҳам у киши билан бирга эдилар. Ўтиргач, Аллоҳга сано айтиш билан бошладим, кейин Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтдим, кейин ўзим учун дуо қилдим. Шунда ҳазрати Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Тилайвер, тилаган нарсанг сенга берилади! Тилайвер, тилаган нарсанг сенга берилади!», дедилар» («Сунани Термизий», 593-ҳадис).

Ҳасан-саҳиҳ. Аҳмад ибн Ҳанбал бу ҳадисни Яҳё ибн Аҳмаддан қисқа тарзда ривоят қилганлар.

Энг машҳур салавот ҳар намозда айтиладиган муборак салавотдир. Аммо ҳадиси шарифларда бироз фарқли матнлар ҳам келган.

Демак, салавот бир хил сўзлар билан айтилмасдан, турли сўз ва иборалар билан айтилаверади («Тафсири Ҳилол» 4, 627-с.).

Севикли Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўзлари ҳадиси шарифларда таълим қилган салавотлардан ташқари салафи солиҳин, яъни ўтган солиҳ, зотлар қолдирган салавотлар ҳам бор.

«Энг гўзал салавотлар» рисоласидан

Ушбу рисола Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2021 йил 29 октябрь 03-07/6661-сонли хулосаси асосида чоп этилган.

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.Ҳар бир банда қандай ўлган бўлса, ўша ҳолатида қайта тирилтирилади,, дедилар.Имом Муслим ривоятлари.

3452 09:45 / 12.02.2018
Жарир ибн Абдуллоҳ алБажалий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида эдик. У зот ойга қараб туриб .Албатта, сизлар давоми...

4129 09:10 / 18.03.2018
. , . ,. .6277. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан.Инсонларни жаннатга кўп киргизадиган амал давоми...

2628 09:54 / 09.12.2018
. ,. .6387. Жарир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни.Кимики мулойимликдан маҳрум қилинса, давоми...

2339 08:49 / 20.12.2018
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021