1447 йил 19 зулқаъда | 2026 йил 06 май, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ислом

Жория қиссаси

12:53 / 30.09.2024 4226 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Имом Тобароний, Ибн Асокир ва Байҳақийлар Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қиладилар:

«Бир жория Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳунинг олдиларига келиб:

«Хожам менга туҳмат қилиб, ўтнинг устига ўтқазиб, фаржимни куйдириб қўйди», деди.

Умар унга: «У сени ўша нарсани қилаётганингни кўрдими?» деди.

Жория: «Йўқ», деди.

Умар: «Сен унга бирор нарсани эътироф қилдингми?» деди.

Жория: «Йўқ», деди.

Умар: «Уни олдимга келтиринглар!» деди.

Хожани келтиришди. Умар у одамга:

«Аллоҳнинг азоби ила азоблайсанми?!» деди.

У: «Эй мўминларнинг амири, у мени ўз нафсида туҳмат қилди», деди.

Умар: «Сен унинг ўша нарсани қилаётганини кўрдингми?» деди.

У: «Йўқ», деди.

Умар: «У сенга ўша нарсани эътироф қилдими?» деди.

У: «Йўқ», деди.

Умар: «Нафсим қўлида бўлган Зот ила қасамки, агар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Мамлук учун хожасидан, бола учун ота-онадан қасос олинмайди», деганларини эшитмаган бўлганимда, сендан унинг қасосини олган бўлар эдим», деди ва уни юз қамчи урди.

Сўнгра жорияга:

«Сен кетавер, озодсан! Сен Аллоҳнинг ва Унинг Расулининг мавлосисан! Гувоҳлик бераманки, мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Ким ўт билан куйдирилса ёки қийналса, у озоддир, у Аллоҳнинг ва Унинг Расулининг мавлосидир», деганларини эшитганман», деди».

«Ҳадис ва ҳаёт» китобининг 23-жузидан олинди

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2021 йил 24 августдаги 03-07/5165 рақамли хулосаси асосида чоп этилган.

 

 

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Қариялар кўп ривоятларни айтиб туришади. Улар санад ва матн жиҳатидан саҳиҳ бўлмасада, аммо маънан дурустдир.Мана ўша ривоятлардан бири.Сулаймон давоми...

5108 14:00 / 03.11.2021
.Ният, шаклида Аллоҳ таоло мўминларга шундай кимёвий схема ато қилганки, у орқали мусулмон одам бироз диққат қилиш ила тупроқни ҳам тиллага айлантира олади. Ҳадиси давоми...

3051 10:24 / 25.09.2024
Мадинада исломнинг ёйилишида ансорийлардан Асъад ибн Зурора розияллоҳу анҳунинг ўрни жуда катта. У биринчи ва иккинчи Ақаба байъатларида иштирок қилган. давоми...

1441 14:02 / 28.08.2024
Ибнул Қоййим ўзининг .Мифтоҳу дорус саодати, номли китобида келтиради.Ибн Аббос розиёллоҳу анҳу айтади.Шайтонлар Иблисдан сўрашди Сени олим вафот этганида қаттиқ давоми...

2418 11:07 / 16.02.2024
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021