1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Шахсият

Устозларга эҳтиром

12:57 / 01.10.2024 2231 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Устоз ва мураббийларни ҳурмат қилиш, уларни қадрини кўтариш диннинг шиорларидан биридир. Зеро, олиму уламоларни эъзозлаш ва ҳурмат қилиш динимиз кўрсатмаси ҳисобланади.

عَنْ أنَسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ : «العلماءُ أمناءُ اللهِ على خلقِهِ». رواه السيوطي

 «Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Олимлар Аллоҳнинг ишончли ва омонатдор бандаларидирлар», дедилар».

Суютий ривояти.

Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам инсонларга таълим берадиган олимларни бу қадар олий мақомга кўтармаяптилар. Устозлар инсониятни яхшилик сари етакловчи йўлбошчидир.

Мусо алайҳиссалом пайғамбар бўлишларига қарамай, Аллоҳ томонидан илм ато қилинган Хизр алайҳиссаломга эҳтиром кўрсатиб, мулойимлик ва хокисорлик билан: «Сизга билдирилган билимдан, менга ҳам тўғри йўлни таълим беришингиз учун сизга эргашсам майлими?», деганлар.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳу Зайд ибн Собит розияллоҳу анҳудан илм олар эдилар. У киши устозлари Зайд розияллоҳу анҳунинг эшиги олдига келиб, устозларини чақирар, агар чиқмасалар эшиклари олдида кутиб турар эдилар. Бир куни устозларининг чиқишини кутиб эшиклари олдида ухлаб қолдилар. Бироз ўтиб шамол кўтарилиб чанг тўзон бўлди. Шунга қарамай Ибн Аббос розияллоҳу анҳу уйларига қайтмасдан устозларини чиқишини кутиб турдилар. Узоқ вақт кутганларидан шамол кўтарган қумлар у кишининг қулоқларига кириб кетган эди. Лекин илмга чанқоқ Ибн Аббос жойларидан силжимадилар. Маълум вақт ўтгач Зайд ибн Собит розияллоҳу анҳу уйларидан бир юмуш учун кўчага чиқмоқчи бўлдилар. Қарасалар, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суюкли жиянлари Ибн Аббос розияллоҳу анҳу сочлари тўзиган, чанга беланган ҳолда эшик олдида турибдилар. Ташрифнинг сабабини сўрадилар. Ибн Аббос розияллоҳу анҳу: «Илм олиш учун келган эдим», дедилар. Шунда Зайд ибн Собит розияллоҳу анҳу хижолат бўлиб, « Эй Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг жиянлари, агар одам жўнатганингизда ўзим уйингизга борар эдим. Сиздек улуғ зотларга биз бориб дарс беришимиз керак», дедилар.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳу: «Йўқ. Илм олиш учун устозлар эшиги олдига келишга буюрилганмиз», деб жавоб бердилар.

Шундай экан, ҳар бир шогирд илм берган ўқитувчисини, касб-ҳунар ўргатган устозини ҳурмат қилиши, уларнинг ҳаққига дуойи хайрлар қилиб, яхшиликлар тилаши лозим бўлади.

Аллоҳ таоло бизларга таълим берган ва касб-ҳунар ўргатган барча устоз ва мураббийларимиздан Ўзи рози бўлсин!

Хуршид Маъруф тайёрлади

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Устоз ва мураббийлар кунигаҲадис китобларида Жаброил ҳадисиrdquo деган бир машҳур ҳадис бор. Тўғри, барча оятларни ҳам Жаброил алайҳиссалом олиб тушганлар. Ундан давоми...

5142 05:00 / 06.03.2017
Университетлардан бирида дарс берадиган устозлардан бири доимо аёллар соатини тақар эди. Талабалар турли мажлисларда ўзаро уни ҳархил илмоқли сўзлар билан давоми...

3748 09:00 / 26.06.2022
Аллоҳ таоло айтади Агар Аллоҳ барча бандаларининг ризқини кенгмўл қилиб қўйса, албатта улар Ер юзида зулмтажовузкорлик қилган бўлур эдилар. Лекин У Зот давоми...

3627 05:00 / 03.03.2017
Али ибн Толиб розияллоҳу анҳу айтади .Бир неча биродарларимни тўплаб, бир ёки икки соъ таом беришим мен учун бозорингизга бориб, бир қул озод қилишимдан давоми...

3301 05:00 / 03.03.2017
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021