1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Малайзия Ўзбекистон исломий банкинг бозорига биринчилардан бўлиб кириши мумкин

16:42 / 19.10.2024 1201 pdf Ўқиш режими + -

Ўзбекистон элчихонаси раҳбарияти Малайзиянинг «Export-Import Bank of Malaysia» (Эксимбанк) президенти ва бош ижрочи директори Нурбаю бинти Касим Чанг билан учрашди. Бу ҳақда dunyo.info сайти хабар берди.

Учрашувда Малайзия Эксимбанки раҳбарияти билан Ўзбекистон тижорат банкларига молиявий ресурсларни ажратиш ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни ўрнатиш истиқболлари муҳокама қилинди.

Нурбаю бинти Касим Чанг Марказий Осиё давлатлари орасида Ўзбекистонда улкан салоҳиятга эгалиги, инвестиция муҳитини тубдан яхшилаш ва инвесторларга қулай шарт-шароит яратиш юзасидан амалга оширилаётган ислоҳотлар ўзининг ижобий натижаларини бераётганини таъкидлади.

Малайзия томони билан Ўзбекистондаги халқаро рейтинглар ва стандартларга жавоб берадиган молиявий барқарор бўлган давлат ва хусусий банклар билан ҳамкорлик қилиш тўғрисида фикр алмашилди.

Эксимбанкнинг ўтган йиллар давомида исломий банкинг йўналишида эришган улкан тажрибасини инобатга олиб, Малайзия томонига Ўзбекистон молиявий секторига исломий банкинг ва суғурта (такафул) бозорига биринчилардан бўлиб кириш таклифи билдирилди.

Эксимбанки президенти Ўзбекистонга инвестиция киритишни режалаштираётган Малайзия компаниялари билан алоҳида учрашув ўтказиш, ҳар бир компания лойиҳаларини батафсил таҳлил қилган ҳолда, уларни қулай шартлардаги молиявий ресурслар билан таъминлаш масаласини ўрганиб чиқишга тайёрлигини билдирди.

Малайзия экспорт-импорт банки 1995 йил августда Молия вазирлиги таъсислигида стратегик секторларга инвестициялар ва экспортни рағбатлантириш ҳамда мамлакат компанияларининг янги бозорларга киришини осонлаштириш мақсадида ташкил этилган.

2023 йилда банкнинг умумий активлари қиймати 1,35 миллиард доллар, жами кредитлар ва молиялаштириш активлари 1,07 миллиард долларни, шундан, 707 миллион доллар (66 фоиз) анъанавий ва 363 миллион доллар (34 фоиз) исломий молия активлари ташкил этади. Ҳозирда банкнинг молиявий хизматлари дунёнинг 53 та давлатини қамраб олган.

Мавзуга оид мақолалар
Жорий йил Рамазон ойида Ўзбекистондаги 616 мингдан ортиқ эҳтиёжманд оилага 422,4 млрд сўм тўлаб берилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги хабар давоми...

260 23:41 / 26 февраль
Шу йилнинг 7 май куни .Ягона олимпиада ndash 2025, билимлар беллашувининг якуний республика босқичи Мир Араб олий мадрасасида бўлиб ўтди. Унда 10 та ўрта махсус ислом давоми...

1188 13:13 / 08.05.2025
Куни кеча Ироқ пойтахти Бағдод шаҳрида Қуръоннинг илмий мўъжизалари биринчи халқаро конференцияси ниҳоясига етди, деб хабар беради IQNA.Ироқ Бош вазири Одил Абдул давоми...

2210 11:45 / 19.02.2019
Бугун, 26 февраль куни .Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф, жомеъ масжиди имомхатиби Исмоил домла Муҳаммад Содиқ .Умар ибн Хаттоб, жомеъ масжидига аср намозига давоми...

2355 13:40 / 26.02.2022
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021