1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ислом

Ҳомиласи тушган аёл

15:27 / 26.10.2024 2032 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Имом Байҳақий ва Абдурраззоқлар Ҳасандан ривоят қиладилар:

«Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу эри ғойиб бир аёлга одам юборди. У (эр) у(аёл)нинг олдига кириб турар эди ва буни инкор қиларди. Ўша аёлга одам юборди. Унга: «Умарга ижобат қил», дейилди.

Аёл: «Вой шўрим қурсин. Уни менда нима иши бор экан?» деди. Йўлда кетаётиб, қўрққанидан уни тўлғоқ тутиб қолди. Бир ҳовлига кириб, бола ташлади. Бола икки марта овоз чиқариб, вафот этди.

Умар Набий алайҳиссаломнинг саҳобаларига маслаҳат солди. Улардан баъзилари: «Сенда айб йўқ, сен далолат қилувчи ва одоб берувчисан», дедилар. Али жим ўтирар эди. У Алига қараб:

«Сен нима дейсан?» деди.

«Агар улар ўз фикрларини айтган бўлсалар, фикрлари хато. Агар сенга ёқиш учун айтган бўлсалар, сенга насиҳат қилишмаяпти. Менимча, сенга унинг хуни вожиб бўлади, чунки аёлни сен қўрқитдинг. У сен сабаб бола ташлаб қўйди», деди Али.

У Алига боланинг хунини Қурайшга тақсимлашни амр қилди. Яъни, унинг хуни Қурайшдан олинади. Чунки Умар хато қилган эди».

Бир одам бошқа бир одамни хато туфайли, бехосдан ўлдириб қўйса, шариат ҳукми бўйича ўлганнинг хунини ўлдирганнинг ота тараф қариндошлари тўлайдилар. Бу ҳолда ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу боланинг ўлимига ўзлари билмаган ҳолда сабаб бўлганликлари учун унинг хунини у кишининг қариндошлари – Қурайш қабиласи тўлайдиган бўлмоқда.

«Ҳадис ва ҳаёт» китобининг 23-жузидан олинди

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2021 йил 24 августдаги 03-07/5165 рақамли хулосаси асосида чоп этилган.

 

 

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Қандай қилиб арабларни яхши кўрмаймиз, ахир улардан саййидимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам, Абу Бакр, Умар, Усмон ва Али розияллоҳу анҳумлар чиққан давоми...

2380 21:00 / 10.11.2022
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадислари Абдуллоҳ ибн Амр ибн Осс розияллоҳу анҳуга ўхшаш кишилар томонидан аввалдан ёзилар эди. Бу ишлар хусусий давоми...

1228 11:46 / 26.07.2025
Мазкур ҳадис борасидаги улкан илмий ҳаракат самараси ўлароқ, .Мусталаҳул ҳадис, илми пайдо бўлди. Бу илм ривоят қилинган хабарнинг тўғри ёки нотўғрилигини давоми...

957 15:25 / 06.08.2025
Лекин шаклий ислом ва юзаки диндорлик эмас. Балки ҳақиқати ва жавҳарида диёнат бўлган ислом ечимдир. У илм, амал ва гўзал хулқлар исломидир. Озодлик, демократия ва давоми...

1938 13:30 / 21.12.2021
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021