1447 йил 18 зулқаъда | 2026 йил 05 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

ADCB ислом банки Ўзбекистон бозорига киришни режалаштирмоқда

18:25 / 14.11.2024 1252 pdf Ўқиш режими + -

ADCB ислом банки (аввалги номи «Al-Hilal») Ўзбекистон бозорига киришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда ADCB ислом банкнинг Қозоғистондаги бош раҳбари Гордон Хаскинс «Интерфакс-Қозоғистон»га берган интервьюсида маълум қилди.

«Биз бизнесимизни Кавказдан тортиб Марказий Осиёгача бўлган минтақада кенгайтиришни режалаштирмоқдамиз», дейди Хаскинс. – Шу мақсадда биз ушбу минтақада жойлашган давлатлардаги имкониятларни кўриб чиқа бошладик. Кенгайиш учун биринчи навбатда Ўзбекистон ва Озарбайжон давлатлари кўриб чиқилмоқда. Яъни, бунинг эҳтимоли катта. Шундан сўнг, биз минтақанинг бошқа мамлакатларини кўриб чиқамиз.

Бугунги кунда Ўзбекистон молия бозорига турли ташқи иштирокчиларнинг қизиқиши ва кириб келиши кузатилмоқда.

Жумладан, Alif компанияси ислом молияси тамойилларига мувофиқ бўлган маҳсулот ва хизматларини таклиф қилиб аҳоли ўртасида анча машҳур бўлиб қолди. Бу эса аҳоли томонидан ислом молияси маҳсулотларига қизиқиш катталигининг яна бир исботи дейиш мумкин.

Мавзуга оид мақолалар
Россия статистика қўмитаси жорий йил январдан апрель ойигача бўлган никоҳ ажримлари ҳақидаги статистик маълумотларни эълон қилди. Бу ҳақда РГ хабар давоми...

2519 10:40 / 10.07.2019
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф жоме масжидига янги имомноиб тайинланди. Ушбу масжидга фазилатли шайх ҳазратларининг шогирдлари, ҳофизи Каломуллоҳ Ҳасанхон давоми...

12647 15:30 / 10.01.2020
2019 йилнинг 2 март куни Татаристон Республикаси Дин ишлари бошқармаси томонидан ташкил этилган .Бир кунлик мактаб, лойиҳаси ўз иши бошлайди, деб хабар беради давоми...

2131 07:30 / 27.02.2019
Саудия Арабистони мамлакатининг Мадина шаҳрида, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам масжидларида, ҳижрий сана бўйича муҳаррам ойининг 26 санасидан сафар давоми...

3943 10:40 / 11.10.2018
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021