1447 йил 18 зулқаъда | 2026 йил 05 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ислом

Истиғфорнинг фазилати

14:48 / 18.11.2024 3225 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

1. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Саҳифасида кўп истиғфор топган кишига тубо – жаннат бўлсин», дедилар (Ибн Можа ривояти).

2. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Нафсим қўлида бўлган Зот ила қасамки, агар гуноҳ қилмасангиз, Аллоҳ сизларни кетказиб, ўрнингизга гуноҳ қилиб, истиғфор айтадиган бир қавмни келтирур ва уларни мағфират қилур», дедилар» (Муслим ва Аҳмад ривояти).

3. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қайси банда гуноҳ қилиб, сўнгра таҳорат қилса, таҳоратини мукаммал қилса, сўнг туриб икки ракъат намоз ўқиса, кейин ўша гуноҳига истиғфор айтса, Аллоҳ албатта уни кечиради», дедилар (Аҳмад, Насоий ва Термизий ривояти).

 4. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Оиша розияллоҳу анҳога қараб: «Агар бир гуноҳ билан аламлансанг Аллоҳга истиғфор айт ва тавба қил. Албатта гуноҳдан тавба надомат ва истиғфор айтишдир» дедилар (Байҳақий ривояти).

5. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мавлолари Зайддан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким «Астағфируллоҳаллазий лаа илаҳа иллаа ҳувал ҳаййул қоййуму ва атуубу илайҳ» деса, ҳатто жангдан қочган бўлса ҳам, унинг гуноҳлари кечирилади», дедилар (Абу Довуд ривояти).

Маъноси: Ўзидан ўзга илоҳ йўқ, Ҳаййул Қоййум бўлган Аллоҳга истиғфор айтаман ва У Зотга тавба қиламан.

6. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Гуноҳ қилган ҳар бир мусулмон яхшилаб таҳорат қилиб, икки ракъат намоз ўқиб, сўнгра истиғфор айтса, албатта, Аллоҳ уни кечиради», дедилар ва ушбу оятни ўқидилар: «Ва фаҳш иш ёки ўзларига зулм қилиб қўйганларида Аллоҳни эслаб, гуноҳларини мағфират қилишини сўрарлар», (Оли Имрон сураси, 135-оят) (Термизий ривояти).

7. Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Бир мажлисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Роббиғфирлий ва туб ъалайя, иннака антат тавваабур роҳийм» деб юз марта айтганларини санаганмиз» (Абу Довуд ривояти).

Маъноси: «Роббим! Мени мағфират қил, тавбамни қабул қил, ахир Сен тавбаларни қабул қилувчисан, раҳмлисан».

8. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кимни (амал) саҳифаси хурсанд қилишини яхши кўрса, бас, унда истиғфорни кўпайтирсин», дедилар. (Байҳақий ривояти).

9. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу айтади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай деганларини эшитганман: «Аллоҳ табарока ва таоло шундай дейди: «Эй Одам боласи! Модомики Менга дуо қилар экансан, Мендан умидвор бўлар экансан, Мен сендаги жамики нарсани мағфират қиламан, парво қилмайман. Эй Одам боласи! Агар гуноҳларинг осмоннинг тепасига етган бўлса ҳам, кейин Менга истиғфор айтсанг, сени мағфират қиламан, парво қилмайман. Эй Одам боласи! Менга ер юзи тўла гуноҳ билан рўбарў келсанг ҳам, Менга ширк келтирмаган ҳолда Менга йўлиқсанг, Мен сенга уни (ерни) тўлдирадиган мағфират билан рўбарў келаман» (Термизий ривояти).

Анвар Турсунов

«Ҳилол» журнали 4 (61) сон

 

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Эй ёшлар жамоаси, шуни билингки, Аллоҳ таоло Ўзининг фазлини ато қилишда ҳеч кимни унутмайди..Тавба қилувчи ёш йигитдан кўра, Аллоҳ таолога маҳбуброқ нарса давоми...

3114 18:00 / 07.01.2023
Мен падари бузрукворим раҳматуллоҳи алайҳдан эшитганман .Шайх Абдулқодир Жийлоний раҳматуллоҳи алайҳнинг бир ўғиллари бор эди. Уни ҳазрат қаергадир илм таҳсил давоми...

3074 14:02 / 16.12.2024
Ўйлаб кўринг, таҳоратдан олдин .бисмиллах, айтилса, унга қанча меҳнат, вақт сарф бўлади, қанча пул тўланади Лекин ушбу кичкинагина амал инсоннинг зоҳирию давоми...

1735 15:54 / 15.10.2024
Бағрикенглик ва осонлик Ислом шариатининг энг улкан мақсадидир. Бу маънони таъкидловчи ҳужжат ва далиллар кўп. Бағрикенглик инсон табиатига боғлиқ нарсадир. давоми...

4308 12:56 / 06.05.2018
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021