1447 йил 18 зулқаъда | 2026 йил 05 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Афғонистон Бош вазирининг ўринбосари вазифасини бажарувчи Абдул Салом Ҳанафий бошчилигидаги делегация Самарқандга ташриф буюрди

16:34 / 02.12.2024 1394 pdf Ўқиш режими + -

Юртимизда меҳмон бўлиб турган Афғонистон Бош вазирининг ўринбосари вазифасини бажарувчи Абдул Салом Ҳанафий бошчилигидаги делегация 2 декабрь куни Самарқандга ташриф буюрди.

Абдул Салом Ҳанафий дастлаб Имом Бухорий мажмуасини зиёрат қилди. Меҳмонларга давлатимиз раҳбари ташаббуси билан айни пайтда бу ерда амалга оширилаётган улкан қурилиш-бунёдкорлик ишлари, буюк муҳаддис бобомиз меросини ўрганиш ва кенг тарғиб этиш борасида олиб борилаётган илмий тадқиқотлар, яратилаётган янги музей ҳақида батафсил маълумот берилди. Келгуси йилда очилиши кутилаётган мажмуа ушбу ҳудуддаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази, Ҳадис илми мактаби билан бирга улкан маърифат, зиё маскани бўлиши қайд этилди.

Меҳмонлар Амир Темур мақбараси, Регистон мажмуаси, Шоҳи Зинда зиёратгоҳи, Мирзо Улуғбек расадхонаси ва бошқа тарихий-маданий ёдгорликлар билан ҳам яқиндан танишди. Аждодларимизнинг юксак ақл-заковати, бунёдкорлик тимсоли бўлган мазкур обидаларни асраб-авайлаш борасидаги ишлар эътироф этилди.

– Самарқанд заминида ётган Имом Бухорий ва бошқа улуғ алломалар ўз вақтида муқаддас динимиз учун ўз ҳаётларини бағишлаганлар, унинг асл моҳиятини тушунтириб, мусулмонларни тўғри йўлга бошлаганлар, – дейди Афғонистон Бош вазирининг ўринбосари вазифасини бажарувчи Абдул Салом Ҳанафий. – Ўзбекистон ҳукумати бу улуғ зотлар дафн этилган, улар номи билан боғлиқ масканларни обод қилиш, асраб-авайлашга жуда катта эътибор қаратаётгани таҳсинга лойиқ. Бу аввало ёш авлод қалбида улуғ аждодларидан фахрланиш, уларга муносиб бўлиш туйғуларини уйғотади, қолаверса, зиёрат туризми ривожланишига хизмат қилади.

Ғ.Ҳасанов, ЎзА мухбири

 

Манба
Uza.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бугун, 10 май куни Бухоро шаҳрида .Исломда бола ҳуқуқлари, мавзусида икки кунлик семинар бошланди. Семинарда Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Дин ишлари бўйича давоми...

1603 17:09 / 10.05.2023
Ўзбекистонда ҳаж мавсуми 2024 йил 23 майдан бошланади, Республикамиздан Саудия Арабистони Подшоҳлигига 7 июнга қадар ҳар куни авиақатновлар қўйилади. Зиёратчилар давоми...

1753 15:20 / 16.05.2024
Тараққиётимизнинг янги даврида кўп асрлик ноёб ва нодир асарларни сақлаш, ўрганиш ва тарғиб қилиш бўйича улкан ишлар амалга оширилмоқда. Ҳаёт давом этар экан, бу давоми...

2810 19:30 / 24.01.2019
2024 йил 13 сентябрь куни фазилатли шайх, муҳаддис Мустафо Абу Сулаймон Надвий ҳазратлари Самарқанд зиёратидан сўнг Бухоро шаҳрига етиб келдилар. Бухоро Марказий давоми...

1760 14:27 / 13.09.2024
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021