1447 йил 18 зулқаъда | 2026 йил 05 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўминларга эслатма

Шаъбон Қуръон тиловати ва закот ойидир

16:05 / 01.02.2025 2190 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ибн Ражаб Ҳанбалий раҳимаҳуллоҳ: «Анас айтади: мусулмонлар Шаъбон ойи кирса, мусҳафлари устига мук тушганча қироатга тушиб кетардилар ва Рамазон рўзаси вақтида заиф ва мискинларга қўллаб-қувватлов бўлиши учун молларидан закотларини чиқарар эдилар», дедилар. 

«Латоифул маъориф» асаридан.

Изоҳ:  Ҳубайб ибн Собит шаъбон ойи кирса: «Бу ой қорилар ойидир», дер эди.
Ҳасан ибн Саҳл: «Шаъбон айтаркан: «Эй Робб, мени икки улуғ ойнинг ўртасида қилдинг, менга нима (улуш) бор?», Аллоҳ унга: «Сенда Қуръон қироатини (кўп ўқилишини жорий) қилдим», дер экан», дедилар.

Мисрлик олим, Ислом ишлари олий ҳайъати аъзоси шайх Холид Жундий DMC фазовий йўлдош телеканалида эфирга узатиладиган «Лаъаллаҳум яфқоҳуун»номли кўрсатувда жумладан: «Закот чиқаришнинг энг афзал вақти шаъбон ойидир. Бу ҳолат саҳобаларнинг ҳаётларида очиқ-ойдин зоҳир бўлган. Шунинг учун ҳам закот чиқаришда улкан ажр-савоблар бор бўлиб, уни комил бажаришда савоблари бир неча баробар зиёда бўлади», деди, ҳамда «...закот фарз ибодат бўлиб, Ислом арконларининг учинчи рукнидир», дея қўшимча қилди.

Манба
arabic.uz
Мавзуга оид мақолалар
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар .Намоз намозгача бўлган гуноҳларга каффоратдир. Рамазон рўзаси давоми...

9117 14:00 / 16.11.2023
Биринчиси. У билан кўришибтанишишда фойда бор. Сиз мана шундай одамларни асло қўлдан чиқарманг. Иккинчиси. Фойда ҳам, зарар ҳам бермай диганлар. Ундайлардан давоми...

1493 16:01 / 05.12.2025
Одамларнинг нотўғри йўлларга киришлари ва уларда давомли бўлишларига сабаб ўлимни унутишларидир. Ўлимини ўйламаган одам ҳар қандай гуноҳни тап тортмай давоми...

3550 17:30 / 02.06.2020
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиПайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам .Агар Аллоҳ бандага яхшиликни ирода қилса, унга амал қилдириб қўяди, давоми...

3377 09:00 / 12.06.2021