1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Ҳаж ва Умра зиёратчиларидан менингитга эмланиш сертификати талаб қилиш бекор қилинмаган

13:40 / 12.02.2025 1288 pdf Ўқиш режими + -

Умра ва Ҳажга борувчилардан менингитга қарши вакцина олганлик ҳақида ҳужжат талаб қилиниши бекор қилингани йўқ, деб маълум қилди Санэпидқўмита. Тартиб ўз кучида эканини Саудия Арабистонининг Ўзбекистондаги элчихонаси ҳам Kun.uz’га тасдиқлади.

Тармоқларда Ҳаж ва Умра зиёратларига боришда менингитга қарши вакцина сертификатини сўраш талаби бекор қилингани ҳақида хабар тарқалганди. Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси бу хабарлар ҳақиқатга тўғри келмаслигини, Саудия Арабистони Умра ва Ҳаж зиёратларига борувчилардан менингитга қарши эмланганлик ҳужжати талаб қилишни расман бекор қилмаганини маълум қилди.

«Мамлакатимизга юқумли касалликларнинг четдан кириб келишини олдини олиш ва эпидемиологик барқарорликни сақлаб қолиш мақсадида зиёратчиларни менингитга қарши эмлаш тавсия этилади», – дейилади қўмита хабарида.

Kun.uz мухбири Саудия Арабистонининг Ўзбекистондаги элчихонаси билан боғланиб, вазиятга ойдинлик киритди. Маълум қилинишича, Умра ва Ҳаж зиёрати учун келадиганларга менингитга қарши эмланиш – Саудия Арабистони соғлиқни сақлаш вазирлиги талаби ва у ўз кучида қолмоқда. «Диний идора томонидан лицензия асосида фаолият юритувчи турфирмалар зиёратчиларни Умрага олиб боришида эмланганлик ҳақида сертификат зарур. Бу зиёратчилар учун мажбурий талаб. Шу билан бирга қиролликка бошқа мақсадларда, сайёҳлик визалари билан киришда вакцина талаб қилинмайди», – деди элчихона расмийси.

Эслатиб ўтамиз, 2025 йил феврал ойи бошидан Умра амалларини бажариш учун Саудия Арабистонига борадиган зиёратчилардан менингитга қарши эмланганлик ҳақидаги ҳужжат талаб этилиши эълон қилинганди. Бу ҳақда Саудия Арабистони Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳужжат қабул қилганди.

 

Манба
Kun.uz
Мавзуга оид мақолалар
Япониялик ахборот тизимлари муҳандиси Мамору Хиросе собиқ Япония бош вазири Шинзо Абэнинг суиқасдидан таъсирланиб Исломни қабул қилди. Мамору Шинзо Абэга давоми...

1677 18:12 / 01.09.2022
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам таваллуд топган ой ndash Робиъул аввал ойи муносабати билан ислом дунёсида, хусусан юртимизда Набий соллаллоҳу алайҳи давоми...

3583 11:05 / 08.11.2019
Қуръоннинг энг қадимги ва нодир қўлёзма нусхаларидан бири ҳисобланган Катта Лангар Қуръони франциялик мутахассислар томонидан реставрация қилинмоқда. Бу ҳақда давоми...

2520 17:55 / 12.11.2019
Бугун, 27 октябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари юртимиз тарихидаги муҳим воқеа ndash Ўзбекистон давоми...

1029 15:17 / 27.10.2024
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021