1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тарих

Умавийлар давридаги фатҳлар

10:03 / 24.02.2025 1235 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Умавийлар даврида фатҳлар уч жабҳада олиб борилди.

Кичик Осиёда румликларга қарши фатҳлар

Бу фатҳлар жуда кенг кўламли бўлиб, Қустантинияни, Ўрта ер денгизидаги баъзи оролларни фатҳ қилиш орқали амалга ошди.

Шимолий Африкадаги фатҳлар

Бу Атлантика океанигача етиб борди. Ниҳоят, Жабали Ториқ номли жойдан ҳам ўтиб, Испаниягача етди.

Шарқий жабҳа

Шарқ томонда Ироқ, ундан кейин шимолга қараб Мовароуннаҳр, жануб тарафлар, Синд юртлари фатҳ қилинди.

Бироқ Бану Умайядан кейин Исломнинг кенгайиши тўхтаб қолди. Аббосийлар давлати ҳарбий жиҳатдан ривожлана олмади, бир қадам ҳам олдинга силжимади. Ислом дини даъватчилар, тожирлар фаолияти ёрдамида узоқ юртларга тарқалишда давом этди, лекин ҳарбий жиҳатдан юксалиш бутунлай тўхтаб қолди. Бу соҳадаги кенгайишлар кейинчалик, ғазнавийлар ва усмонийлар даврида яна олдинга силжий бошлади.

«Ислом тарихи» иккинчи жузи асосида тайёрланди

Ушбу мақола Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2023 йил 14 мартдаги 03-07/1733-рақамли хулосаси асосида тайёрланди.

 

 

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳнинг фаришталарига бўлган иймон ҳам катта ҳикматларга эга. Фаришталарга иймон ҳар бир шахс, жамият ва барча инсоният учун кони фойдадир. Аллоҳнинг инсон давоми...

2699 09:44 / 15.01.2024
Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳунинг мусулмонлар халифаси, уларнинг бош раҳбари сифатида олиб борган фаолиятлари намозга ўтиш, узоқдан туриб шимол тарафда кетаётган давоми...

1761 10:58 / 25.05.2024
халифалик даври ҳижрий 218227 милодий 833842 Абу Исҳоқ Муътасим Муҳаммад ибн Ҳорун арРашид акаси Маъмундан кейин, унинг аҳдига биноан ҳижрий 218, милодий 833 йилда давоми...

901 10:40 / 27 январь
Одам болалари орасидаги тенгликнинг бузулишига сабаб бўладиган нарсалардан бири, баъзи кишиларни ўз насаблари, отабоболари, онамомоларининг ўтмиши ила давоми...

8078 05:00 / 11.03.2017
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021