1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Саҳобалар ҳаёти

Убай ибн Каъбнинг танқиди

14:01 / 24.02.2025 1870 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Имом Исҳоқ ибн Роҳавайҳ Ҳасандан ривоят қилади:

«Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу Убай ибн Каъб розияллоҳу анҳуга бир оятни қироат қилишини рад қилди. Шунда Убай:

«Батаҳқиқ, мен буни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан эшитганимда сени «Бақий»­даги савдо машғул қилган эди!» деди. Умар розияллоҳу анҳу:

«Рост айтдинг! Мен сизларнинг ичингизда ҳақни айтадиган киши борлигини синамоқчи бўлдим, холос. Ҳузурида ҳақ айтилмайдиган ва ўзи ҳам уни айтмайдиган амирда яхшилик йўқдир», деди».

Агар эътибор берадиган бўлсак, Убай ибн Каъб розияллоҳу анҳунинг Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳуга: «Батаҳқиқ, мен буни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан эшитганимда сени «Бақийъ»даги савдо машғул қилган эди!» деб айт­ган гаплари нафақат раҳбар учун, балки оддий одам учун ҳам ниҳоятда оғир танқид эди. Аммо ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу ана шу оғир танқиддан заррача хафа бўлмадилар, аксинча, хурсанд бўлдилар. Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу ўзларига қарши ҳақни очиқ айтадиган одамлар борлигидан хурсанд бўлганлари учун ҳам яхши амир бўлганлар. У кишининг даврларидаги Ислом жамияти фуқаролари эса яхши фуқаролар бўлганлар.

«Ҳадис ва ҳаёт» китобининг 21-жузидан олинди

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 14 сентябрдаги 0307/7030-сонли тавсияси билан чоп этилган.

 

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз ҳижратларидан кейин жойлашиб, дастлаб қилиниши лозим бўлган ишларни ҳам саранжомлаб олганларидан сўнг керакли жойларга давоми...

2031 16:36 / 24.11.2023
Абдуллоҳ ибн Зубайр розияллоҳу анҳумонинг Муовия ибн Абу Суфён розияллоҳу анҳумога қўшни бўлган ери бор эди. Уларнинг ерларида деҳқончилик қиладиган, ерга ишлов давоми...

2426 16:00 / 03.12.2022
СОЛИҲ САЛАФЛАР ИБРАТИ САҲОБАЛАР САЙЙИДИАбу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу ҳаётларидан лавҳаларМуаллиф Аҳмад МУҲАММАД ТУРСУНИслом.уз сайтининг муҳтарам мухлислари давоми...

19923 21:21 / 21.04.2017
Бадрдаги мағлубият ўчини олиш учун Макка кофирлари катта куч тўплаб, мусулмонлар устига бостириб келдилар. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам бошчилигидаги давоми...

1622 13:37 / 03.11.2025
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021