1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ҳикматлар

Абу Бакр розияллоҳу анҳунинг парҳези

05:00 / 11.03.2017 3491 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абу Саид ал-Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, саҳобалар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга сафарга чиқишди. Дам олиш учун бир жойга тўхташганда, икки киши-икки кишидан шерик бўлиб олишди. Бир саҳоба ўзига бошқа бир саҳобани шерик қилиб олар, бошқаси бошқасини шерик қилиб оларди. 

Абу Саид ал-Худрий розияллоҳу анҳу айтадилар: “Мен Абу Бакр билан шерик бўлдим. Биз билан яна бир аъробий ҳам бор эди. Бир уйга тушдик. У ерда ҳомиладор аёл ҳам яшар экан. Аъробий ўша аёлга: “Ўғил бола туғишни хоҳлайсанми? Агар бизга ейиш учун қўй келтирсанг, ўғил бола туғасан” деди. Аёл дарҳол бир қўйни келтирди. Аъробий аёлнинг шаънига қофияли қилиб шеърлар ўқиди. Кейин қўйни сўйди. Ҳамма келиб қўй гўштидан еб ўтирганда, аъробий: “Бу қўй қаердан келганини сизларга айтайми?” деди-да, ҳаммага бўлиб ўтган воқеани сўзлаб берди. Шу пайт қарасам, бу гапларни эшитган Абу Бакр еган гўштини қайт қилаётган экан”. 


Ҳоний Ҳожининг “Солиҳлар ҳаётидан минг бир қисса” 

китобидан Нозимжон Ҳошимжон таржимаси


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Қуръони Карим эркак билан аёлнинг алоқасини ишқ деб эмас, меҳр деб атади. Зеро, .ишқ, сўзида шаҳват маъноси кучлироқ, .меҳр, сўзида эса инсонийлик ва мулойимлик кўпроқ.

4590 06:00 / 03.09.2018
Баъзи мусулмонларнинг ишлари ажойибУшбу улуғ кунлардаги ибодатларида Роббиларидан quotЭй Раббим, Сен афв қилувчисан ва афв қилишни яхши кўрасан. Мени афв этquot, деб давоми...

3678 06:15 / 25.06.2017
Бизнинг ҳақиқий мусибатимиз ndash ҳаромдан кўра айбли нарсадан кўпроқ хижолат чекишимиздадир.

3130 09:20 / 09.03.2018
Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу бир куни Жоруд алАбдий билан бирга масжиддан чиқиб, йўлда кетишаётганда бир аёлга дуч келишди. Ҳазрати Умар у аёлга салом бердилар, давоми...

3977 05:00 / 11.03.2017
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021