1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ҳикматлар

Мен нега бунинг сўзини эшитмайин?!

05:00 / 11.03.2017 3976 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу бир куни Жоруд ал-Абдий билан бирга масжиддан чиқиб, йўлда кетишаётганда бир аёлга дуч келишди. Ҳазрати Умар у аёлга салом бердилар, у алик олди ва деди: “Эй Умар, менга озгина вақт ажрат, сенга айтадиган гапим бор”. Ҳазрати Умар: “Гапиринг” дедилар. Аёл гап бошлади: “Эй Умар, кичкиналигингда Уккоз бозорида Умайр деб аталар эдинг. Йигитлар билан кураш тушиб юрардинг. Кейин ҳеч қанча вақт ўтмасдан Умар деб чақириладиган бўлдинг. Яна ҳеч қанча вақт ўтмай, мана, Мўминлар амири деб мурожаат қилишяпти сенга. Сенга насиҳатим, қўл остингдаги раийят, халқ борасида Аллоҳдан қўрқ!” 

Бу гапларни эшитиб турган Жоруд ҳалиги аёлга: “Сени қара-ю! Мўминлар амирига шундай гапларни гапиришга қандай журъат қилдинг?!” деди. Шунда Умар розияллоҳу анҳу: “Уни ўз ҳолига қўй! Сен бу аёлнинг кимлигини биласанми? Бу аёл Аллоҳ сўзини осмонлар тепасидан эшитган Хавла бинт Саълаба-ку! Мен нега бунинг сўзини эшитмайин?!” деб жавоб бердилар. Бу гаплари билан у зот ушбу “(Эй, Муҳаммад!) Аллоҳ Сиз билан ўз эри ҳақида баҳслашаётган ва Аллоҳга шикоят қилаётган аёлнинг сўзини эшитди. Аллоҳ сиз иккингизнинг сўзлашувингизни эшитур. Албатта, Аллоҳ эшитувчи ва кўрувчидир” (Мужодала, 1) оятини назарда тутган эдилар.


Ҳоний Ҳожининг “Солиҳлар ҳаётидан минг бир қисса” 

китобидан Нозимжон Ҳошимжон таржимаси



Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бошқаларни ҳис қилиш олтинчи сезги бўлиб, унга фақат қалби мусаффо кишилар эга бўладилар.

3741 23:50 / 13.02.2018
Молдунё талабгори денгиз сувидан ичаётган кишига ўхшайди ичган сари чанқоғи ортиб бораверади.

3175 10:25 / 26.08.2017
Рамазон ойининг ўғрилариndash Телевизор.ndash Телефон.ndash Бозорлар.ndash Чақимчилик ва шунга ўхшаш нарсалар гапириладиган мажлисларда тунни бедор ўтказиш.

3751 18:00 / 09.06.2017
Омадлиларнинг тилида .алҳазийма, енгилган сўзидаги .ҳа, ҳарфи .ъайн, ҳарфига айланиб, .алъазийма, қатъиятли сўзи ҳосил бўлади.

1979 08:46 / 30.09.2019
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021