1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ҳикматлар

Албатта, сен Аллоҳнинг ер юзидаги душманларидан бирисан

05:00 / 11.03.2017 4048 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳутайт Зайётни Ҳажжож ибн Юсуфнинг ҳузурига келтиришди. У Ҳажжожнинг олдига киргач, Ҳажжож ундан: “Ҳутайт сенмисан?” деб сўради. У: “Ҳа менман. Нимани истасанг сўрайвер. Мен уч масалада Аллоҳга аҳд берганман: агар мендан бирор нарса сўралса, фақат рост гапираман, балога учрасам, сабр қиламан, агар омон қолсам, шукр қиламан” деди. 

Ҳажжож ундан сўради: “Мен ҳақимда нима дейсан?” 

Ҳутайт жавоб берди: “Албатта, сен Аллоҳнинг ер юзидаги душманларидан бирисан. Аллоҳ ҳаром қилган нарсаларни писанд қилмайсан. Гумон билан кишиларни қатл қиласан”. 

Ҳажжож сўради: “Мўминлар амири Абдулмалик ибн Марвон ҳақида фикринг қандай?” 

Ҳутайт жавоб берди: “Унинг гуноҳи сеникидан каттароқ. Сенинг қилган ишларинг унинг хатоларидан бир бўлаги, холос”. 

Ҳажжож деди: “Бу кимсани азобга ташланглар!” 

Уни олиб бориб, то бўғимлари парча-парча бўлгунича уришди. Кейин гўштларни тўплаб, боғлашди. Кейин боғичдан ечиб, ерга бўлак-бўлак қилиб териб қўйишди. Аммо у шунча азобни кўриб ҳам “чурқ” этмади. 

Ровий айтади: “Ҳажжожга “У жон берай деб турибди” дейилди. Шунда Ҳажжож: “Уни олиб чиқиб, бозорга ташланглар” деди. 

Жаъфар айтади: “Мен ва унинг шериги иккаламиз унинг олдига бордик ва унга: “Эй Ҳутайт, бирор ҳожатинг борми?” деб сўрадик. У: “Бир қултум сув” деди. Сув келтирилди. Сувдан ичди ва вафот этди. Ўшанда унинг ёши ўн саккизда эди. Аллоҳ уни раҳмат қилсин”. 


Ҳоний Ҳожининг “Солиҳлар ҳаётидан минг бир қисса” 

китобидан Нозимжон Ҳошимжон таржимаси


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ҳаёт ҳарчанд қийин бўлмасин, ҳалолликнинг ўзига хос гашти бор...

3910 17:20 / 31.07.2017
Вақт айтади .Ҳамма нарсани унут, менга эргаш,Молдунё айтади .Ҳамма нарсани унут, мендан фойдаланиб қол,Келажак айтади .Ҳамма нарсани унут, мен учун кураш,Аллоҳ давоми...

3025 09:25 / 07.04.2018
Қалб сиқилишининг муолажаси1. Тасбеҳ.2. Сажда..Албатта, уларнинг айтаётганларидан дилинг сиқилишини яхши биламиз. Бас, Роббингга ҳамди ила тасбеҳ айт ва сажда давоми...

6618 21:46 / 20.06.2020
Муваффақиятсизлик ndash бировнинг кўнглига йўл топиш учун ўз принципларингни ўзгартиришингдир.

3545 09:05 / 17.11.2017
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021