1447 йил 18 зулқаъда | 2026 йил 05 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ҳикматлар

Амалингга қайт!

05:00 / 11.03.2017 3648 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аҳмад ибн Урва мансабдан четлатилгани учун Маъмуннинг ҳузурида турарди. Маъмун унга: “Юртни хароб қилдинг, қулларни ўлдирдинг. Сенга нисбатан қаттиқ жазо чорасини қўллайман” деб дағдаға қилди. Бу гапларни эшитган Аҳмад: “Эй мўминлар амири, Аллоҳнинг ҳузурида гуноҳларингиз билан турганингизда, У зот сизга қандай муомала қилишини хоҳлардингиз?” деб сўради. “Кечиришини хоҳлардим” деб жавоб берди Маъмун. 

Аҳмад ибн Урва: “Мен бир қулингизман. Қулингизга ҳам Аллоҳ сизга қандай муомала қилишини истасангиз, шундай муомала қилинг, илтимос!” деди. Шунда Маъмун: “Яхши, кечирдим. Амалингга қайт! Янги волийдан кўра ялиниб-ёлвориб, кўнглимни юмшатадиган волий яхшироқ” деди. 


Ҳоний Ҳожининг “Солиҳлар ҳаётидан минг бир қисса” 

китобидан Нозимжон Ҳошимжон таржимаси


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бир ҳаким зотдан .Қандай одамларни қадрлайсиз, деб сўрашди. У шундай деди .Ахлоқи олижаноб, суҳбати ғанимат, нияти соғлом, ажралиш кулфат бўлган одамларни. Бундай давоми...

2630 08:54 / 04.01.2019
Роббим Мендаги ёмон нарсалар сабабли ҳузурингдаги яхши нарсалардан маҳрум қилиб қўйма

3794 10:35 / 13.03.2018
Бир ўзимга насиҳат қилсанг, ҳақиқатан ҳам насиҳат қилган бўласан.Лекин кўпчиликнинг олдида насиҳат қилсанг, мени шарманда қилган бўласан.Имом Шофеъий

3854 08:25 / 28.01.2018
Таровеҳ ёки таҳажжуд намозида отаонангнинг ҳаққига қилган дуоинг уларга атаб сўйган ўнта туянгдан афзалдир

2173 13:32 / 19.03.2024
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021