1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Саҳобалар ҳаёти

Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳунинг ҳикматларидан

09:23 / 12.04.2025 1886 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

(биринчи қисм)

Бировнинг тутган рўзасига ҳам, намозига ҳам қараманг, балки кимнинг рост гапираётганига, ишониб топширилса уни адо этаётганига, гуноҳ қилмоқчи бўлганида эса ўзини тийиб, тақводор бўлганига қаранг.

Аллоҳни билиш, таниш таслимият ва қўрқувни тақозо этади. Қўрқувнинг мавжуд эмаслиги қалбнинг маърифатдан йироқ эканига далилдир. Қўрқув илмнинг мевасидир. Умид яқиннинг мевасидир. Ким жаннатга киришни хоҳласа, унинг талабида жидду жаҳд қилсин. Ким дўзахдан қўрқса, ундан йироқлашиш учун жидду жаҳд қилсин.

Агар сенга бири Аллоҳ учун ва бири дунё учун бўлган икки иш рўбарў келиб қолса, охиратга оид насибангни дунёга оид насибангдан устун қўй. Чунки дунё ўтиб кетади, охират боқий қолади.

Агар амал қилувчи (раҳбар) ҳақдан оғса, раъийят ҳам ҳақдан оғади. Одамларнинг энг бадбахти у сабабли раъийят бадбахт бўлган кимсадир.

Ким ўзини туҳмат қилинадиган ўринга қўйса, у ҳақида ёмон гумон қилганларни маломат қилмасин.

Аллоҳ таолонинг зикрини лозим тутинглар. Чунки у доридир. Одамларнинг зикридан сақланинглар. Чунки у касалликдир.

Сукут қилганимга бирор марта надомат қилмадим. Лекин гапирганимга бир неча марта надомат қилдим.

Уч нарса биродарингнинг кўнглида сенга нисбатан дўстликни собит қилади: унга биринчи салом беришинг, мажлисда унга жой беришинг, уни энг яхши кўрган исми билан чақиришинг.

(Давоми бор)

Нозимжон Ҳошимжон тайёрлади

Ушбу мақола Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитасининг 2025 йил 4 мартдаги 03-07/1462-сонли рухсати асосида тақдим қилинди.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу ўзларидаги кўплаб фазилатларни доимо ўз ўрнида ишлатар эдилар. У кишининг ҳаётлари ва фаолиятларини ўрганиш давомида бу ҳақиқат давоми...

2002 09:10 / 09.03.2025
еттинчи мақола Хандақ урушидаги энг оғир вазиятда Бани Қурайза яҳудийлари Расули Акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам билан тузган аҳдларини бузиб, душман томонга давоми...

2502 14:00 / 11.08.2023
Узоқдан форс империясининг пойтахти кўринди. Мусулмонларнинг кўзлари Кисронинг оқ уйига тушди. Улар дарҳол Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг .Менинг давоми...

2170 14:57 / 12.06.2024
Тобарий Иёс ибн Саламадан ривоят қилади .Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу бозордан ўтди. Унинг дарраси бор эди. У мени бир туртиб, .Йўлдан четда тур,, деди. Дарраси давоми...

2320 14:05 / 05.10.2024
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021