1447 йил 18 зулқаъда | 2026 йил 05 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ҳикматлар

Рост гапирганинг учун ўғилларингни кечирдик

05:00 / 11.03.2017 3205 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳофиз Аҳмад ибн Абдуллоҳ ал-Ажлий айтади: “Рабъий ибн Харрош тобеинлардан бўлиб, ишончли ровий эди. Ҳеч умрида ёлғон гапирмаганди. Унинг иккита ўғли бўлиб, иккови ҳам Ҳажжож давридаги энг безори йигитлар эди. Бир куни Ҳажжожга: “Ўша икки жиноятчининг отаси умрида ёлғон гапирмаган одам. Агар унга одам юбориб, ўғиллари қаердалигини сўрасангиз, аниқ айтиб беради” дейишди. Ҳажжож ўз номидан Рабъийга одам юбориб: “Ўғилларинг қаерда?” деб сўради. Буюк тобеин: “Ўғилларим уйда” деб жавоб берди. Бу гапни эшитган Ҳажжож: “Рост гапирганинг учун ўғилларингни кечирдик” деди”. 


Ҳоний Ҳожининг “Солиҳлар ҳаётидан минг бир қисса” 

китобидан Нозимжон Ҳошимжон таржимаси


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Энг улуғ бахтсаодатинг ndash Аллоҳнинг қазо ва қадарига иймон келтиришинг ва .Роббим, мен учун яхши деб билган нарсангни ўзимга ихтиёр қил,, деб такрортакрор айтишингдир.

3502 06:05 / 26.09.2018
Рамазондаги уйқунг ибодат ҳисобланади, агар фаҳш ва одобсиз нарсаларни кўрсатадиган каналлардан четланишни ният қилсанг, бомбод намози ва ундан олдинги давоми...

3445 22:27 / 31.05.2017
Замонларнинг энг ёмони ndash одамларнинг қадрқиммати аралаш бўлиб кетган замондирКичик катта бўлиб қоладиКатта кичик бўлиб қоладиЖоҳил олим бўлиб қоладиОлим давоми...

4132 09:25 / 06.07.2018
Вафотидан кейин ҳамма ҳам Аллоҳнинг ҳузурига боради. Аммо чинакам бахтли инсон ndash ҳаётлик давридаёқ Аллоҳнинг ҳузурига борган кишидир.

3558 09:50 / 26.01.2018
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021