1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Силаи раҳм

Эмизган онанинг ўрни ва унга яхшилик қилиш

13:33 / 20.04.2025 1733 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Икки ёшдан кичик бўлган гўдакнинг онасидан бошқа эмизикли аёлни тўйиб эмиши ила у аёл боланинг онасига, эри отасига, фарзандлари ака-укаси ва опа-сингилларига айланадилар. Шунингдек, бу аёлнинг бошқа қариндошлари ҳам эмган болага хеш бўладилар. Гўдакнинг суяги ва эти она сутидан шаклланади. Шунинг учун уни эмизган аёл ҳам туққан онаси каби бўлади. Бинобарин, худди ўз онасини эъзозлагандек, унинг ҳам ҳурматини жойига қўйиш ва қадрлаш лозим.

عَنْ مُحَمَّدِ بْنِ الْمُنْكَدِرِ قَالَ: جَاءَتْ إِلَى النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ ظِئْرُهُ الَّتِي أَرْضَعَتْهُ، فَبَسَطَ لَهَا رِدَاءَهُ ثُمَّ قَالَ: «مَرْحَبًا بِأُمِّي»، ثُمَّ أَجْلَسَهَا عَلَى رِدَائِهِ.

Муҳаммад ибн Мункадирдан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига у зотни эмизган аёл келди. Шунда у зот ридоларини ерга ёзиб, «Марҳабо, онажон!» деб уни ридоларининг устига ўтирғиздилар».

Шарҳ: Демак, аёл фақат эмизган бўлса ҳам, ўша эмизган онасининг ҳаққи туққан онанинг ҳаққидек бўлар экан. Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзларини эмизган аёлни «онам» деб атаганлари, келганларида ўринларидан туриб, ҳурмат-иззат қилганлари, ўзларининг кийимларини, ридоларини ечиб, тўшаб, ўшанинг устига ўтирғизиб, ҳурмат кўрсатганлари мана шунга далил, ҳужжат бўлади.

عَنْ حَجَّاجِ بْنِ حَجَّاجٍ، عَنْ أَبِيهِ قَالَ: سُئِلَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: مَا يُذْهِبُ عَنِّي مَذَمَّةَ الرَّضَاعِ؟ قَالَ: «غُرَّةُ عَبْدٍ أَوْ أَمَةٍ».

Ҳажжож ибн Ҳажжож отасидан ривоят қилади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан: «Мендан эмизганлик ҳаққи(ни адо этмаганлик) мазамматини нима кетказади?» деб сўрашди.

«Бир қул ёки чўри озод қилиш», дедилар».

Шарҳ: Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан: «Мени биров эмизган. Унинг эмизганлик ҳаққини адо эта олмаганман. Бу нуқсоннинг ёмонлигини нима кетказади? Нима қилсам, бу гуноҳни юваман, яъни мени эмизган шахснинг ҳаққини адо қиламан?» деб сўрабди.

Расулуллоҳ алайҳиссалом бу саволга: «Битта қул ёки чўри озод қилиб», деб жавоб берибдилар.

Демак, эмизган аёлларнинг ҳаққи юқори даражада, олий бир мақомда бўлар экан.

«Яхшилик ва силаи раҳм» китоби 1-жуз.

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 5 октябрдаги 03-07/7613-рақамли хулосаси асосида чоп қилинган.

 

 

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. , . , . , . , . , . , . . Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади .Бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб, давоми...

1751 14:31 / 20.06.2025
21. Фарзанднинг отаонага яхшилик қилиши турларидан бири ndash уларни хурсанд қилиш чораларини кўриш.Фарзанд отаонасининг кўнглини кўтариш учун уларни хурсанд давоми...

3482 11:00 / 31.07.2019
.Садақаи жория, атамасини сўзмасўз таржима қиладиган бўлсак, маъноси .оқиб турувчи садақа,га тўғри келади. Бунда дунёдан ўтган шахсга атаб, савоби унга тегсин, дея давоми...

2241 15:42 / 08.03.2025
Нега олимларни ёмон кўрасизларНега илм аҳли бўлган кишиларни турли сўзлар билан ҳақорат қиласизларНега ёқтирмаган одамингизга нисбатан турли камситувчи давоми...

3371 17:00 / 24.02.2022
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021