1447 йил 18 зулқаъда | 2026 йил 05 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Бухорий ва Термизий меросига оид лойиҳалар яратилади

10:40 / 21.04.2025 863 pdf Ўқиш режими + -

Илм-фан ва маънавиятимиз тарихида чуқур из қолдирган буюк алломалар – Имом Бухорий ва Имом Термизий меросини кенг жамоатчиликка етказиш мақсадида бир қатор лойиҳалар амалга оширилади.

Имом Бухорийнинг муҳаддис сифатида ҳадис илми ривожига қўшган беназир ҳиссасини ёритиш мақсадида унинг ҳаёти давомида амалга оширган илмий сафарларини ўзида акс эттирувчи интерактив харита яратилади. Ушбу харита орқали Имом Бухорий босиб ўтган йўллар, ташриф буюрган шаҳарлари ва у ерда олган илмлари аниқ географик манзиллар асосида намоён этилади.

Тайёрланган контентлар доимий экспозиция таркибига киритилади. Харита орқали илмий ва тарғибий ишлар кенгайтирилади.

Ўзбекистон ва дунё архивлари ҳамда кутубхоналарида сақланаётган Имом Термизийга оид асарлар, хусусан, ноёб қўлёзмаларни тўплаш ва ўрганиш асосида электрон каталог шакллантирилади.

Шунингдек, қўлёзмаларнинг электрон нусхалари ва факсимилелари тайёрланади.

Имом Термизий ҳаёти ва илмий фаолиятига бағишланган видеоролик яратилади.

Тайёр контентлар экспозиция таркибига киритилади ва тадқиқотчилар ҳамда кенг жамоатчилик учун тақдим этилади.

Ушбу лойиҳалар, нафақат илмий-маърифий аҳамиятга эга бўлиб, балки миллий ўзлик ва маънавий меросни асраб-авайлаш ҳамда ёш авлодга етказишда муҳим қадам бўлади.

 

Манба
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази
Мавзуга оид мақолалар
Жанубий Африкада фаолият олиб борадиган JellyFish Tree очиқ аукцион сайтининг маълум қилишича, Қуръони каримнинг ушбу нусхаси 1649 йилда Andreacute du Rheirнинг француз тилига давоми...

2605 13:04 / 07.12.2018
Бугун, 16 октябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов Ислом олами уюшмаси бош котиби Муҳаммад бин Абдулкаримнинг таклифига биноан давоми...

2726 14:03 / 16.10.2018
2023 йил 11 декабрь куни .Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф, жомеъ масжидига Ҳиндистон бош муфтийси, машҳур олим, .Сунний маданият маркази, раҳбари, фазилатли шайх Абу давоми...

2449 17:39 / 11.12.2023
1 февраль куни Умра ndash 2022rdquo мавсумининг илк зиёратчилари Саудия Арабистонидан Жидда ndash Тошкент йўналиши бўйича юртимизга келишди. Уларни уламолар, давоми...

1788 10:26 / 02.02.2022
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021