1447 йил 18 зулқаъда | 2026 йил 05 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Силаи раҳм

Қалбларни яқинлаштирган воқеа

15:23 / 27.04.2025 2746 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бир куни ака-ука жанжаллашиб қолишди. Жанжал шу қадар кучайиб кетдики, улар бир-бирларига қўл кўтаришгача боришди. Оталари уларнинг бу ҳолини индамай, маюс тингларди.

Уларнинг ўзаро тўқнашуви тугагач, ҳар бири ўз ётоқхонасига йўл олди ва бир-бирининг хотини, болалари билан аралашиб кетишига тўсқинлик қилди.

Уларнинг ўртасида ҳамма нарсада узилиш рўй берди, шунинг учун улар бир-бири билан, оиласи шеригининг оиласи билан учрашишмасди, бир дастурхон атрофида йиғилишмасди ёки ота-оналари билан суҳбатлашишмасди.

Бир уйда яшаётган икки ўғилнинг бир-бирининг юзига қарашни истамаганини кўрган отанинг юраги эзилиб кетди.

Уларнинг бечора оналарига келсак, у қаттиқ дард чекди, ҳар бири билан алоҳида гаплашиб, бир-бирининг айбини кечиришини сўрашга қанчалик уринмасин, фарзандларининг бефарқлигини билди.

Бир куни у эридан икки ўғли ўртасида бўлаётган воқеаларга чек қўйишини сўради ва юраги энди улар ўртасида бўлаётган воқеаларга чидай олмаслигини айтди.

Дарҳақиқат, ота ақл билан улар ўртасидаги келишмовчиликни тугатишга ва уларнинг ҳар бири бир-бирининг олдини олиш учун қурган тўсиқни йўқ қилишга қарор қилди.

У деҳқончилик билан шуғулланаётган тўнғич ўғлининг олдига бориб, укасининг қишлоқ охирида жойлашган қудуққа тушиб кетганини катта қўрқув билан айтди ва ўғил отасининг гапини тугатмай, укасини қутқаришга шошилди.

Ота тезда бу жойни ортда қолдириб, қишлоқда темирчи бўлиб ишлаётган иккинчи ўғлининг олдига бориб, катта акаси қишлоқ охиридаги қудуққа тушиб кетганини худди шундай ваҳима билан айтди.

Ўғли бор овози билан қичқирди ва бир зум кўзларидан ёш оқди, акасини қутқаришга шошилди, акасини йўқотиш қўрқувининг шиддатидан унинг юраги ва жигари эзилган эди.

Иккови қудуққа етиб келишди ва бир-бирларини соғ кўришди, ҳеч бири индамади, лекин иштиёқ билан бир-бирларига яқинлашиб, қучоқлашди. Уларнинг ҳар бири биродарини йўқотишга кучи етмаслигини, ўйлаганларидек бир-бирисиз тура олмаслигини англаганидан кейин кўзларидан ёш оқди.

Ота улар ўртасида нималар бўлаётганини жимгина кузатиб турарди, лекин бу сафар унинг юраги қувонч, хурсандчиликка тўла эди. Улар уйга қайтишди, ҳар бири бир-бирига яқин, суҳбатлашиб ташриф буюриши бутун оиланинг қалбига қувонч келтирди. Айниқса, онанинг юрагига.

Шу ўринда мавзуга мос ҳадис келтирсак.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кимни ризқи кенгайтирилиши ва ажали ортга сурилиши масрур қилса, қариндошларига силаи раҳм қилсин», дедилар».

Учовлари ривоят қилишган.

Аллоҳ таоло бизни силаи раҳм қилувчи бандаларидан айласин.

Нозимжон Ҳошимжон тайёрлади

Ушбу мақола Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитасининг 2025 йил 4 мартдаги 03-07/1462-сонли рухсати асосида тақдим қилинди.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Албатта, раҳмнинг ўзини узиш иложи йўқ нарсадир. Бу ерда раҳм орқали бўладиган қариндошлик алоқаларини узиш маъноси ҳақида сўз боради. Қатодадан ривоят давоми...

1086 14:10 / 09.12.2025
Агар ушбу инсоний муомалалар одоби бўйича комил амалий барномани маҳкам тутадиган бўлсак, дунё ва охиратда саодатга эришгаймиз. Турли тарафларга нафақа қилиш давоми...

1241 13:18 / 19.08.2025
. Саъид ибн Мусайяб .Киши ўзидан кейин фарзандининг қилган дуоси ила кўтарилади,, деди ва .Мана бундай,, деб икки қўлини кўтарди,. Шарҳ .Бир одам вафот этгач, давоми...

4132 12:52 / 23.02.2025
Сиз пулингиз озлигидан, машинангиз оддийлигидан, уйингиз торлигидан шикоят қилаётган бўлсангиз, баъзиларда озгина пул, машина, уй бўлмаслиги мумкин. Қўлингизда давоми...

3903 17:00 / 19.06.2022
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021