1447 йил 18 зулқаъда | 2026 йил 05 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун ҳадиси

Мадинаи мунавваранинг хурмолари

13:07 / 15.05.2025 6883 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Мадинаи мунавварадан қайтишда Мадина хурмоларидан ўзи билан олишга эътибор бериш керак. Ҳадиси шарифларда Мадинаи мунавваранинг хурмолари катта фазилатга эга экани ва шифобахшлиги баён этилган.

عَنْ سَعْدِ بْنِ أَبِي وَقَّاصٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ: أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «مَنْ أَكَلَ سَبْعَ تَمَرَاتٍ مِمَّا بَيْنَ لَابَتَيْهَا حِينَ يُصْبِحُ لَمْ يَضُرَّهُ سُمٌّ حَتَّى يُمْسِيَ». رَوَاهُ مُسْلِمٌ.

Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Ким тонгда (Мадинанинг) икки тошлоғи орасидаги жойдан еттита хурмо еса, кеч киргунича унга заҳар таъсир қилмайди».

Муслим ривоят қилган.

Шу боис ҳожилар ўз ватанларига қайтиб кетаётганларида ўзлари билан Мадина хурмоларидан олиб, зиёратчиларни бу билан сийлашса, хайру баракага сабаб бўлади. Буларнинг барчаси улуғларимиздан собит бўлган.

«Мўминнинг умр сафари» китобидан

Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитасининг 2024 йил 06 февралдаги 02-07/ 588-рақамли хулосаси асосида чоп этилган.

 

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг беморликлари кучайганда .Намозга чиқинг,, дейилди. У зот .Абу Бакрга давоми...

3646 10:40 / 04.07.2018
. ,. . Абу Инаба Хавлоний розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Аллоҳ ушбу динга Ўзининг тоати учун сафарбар қиладиган давоми...

1679 09:54 / 23.07.2019
. . ,. .12. Жарир ибн Абдуллоҳ Бажалий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар .Ким Исломда давоми...

2261 09:51 / 16.03.2019
5 . ,. . Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Беш нарсадан олдин беш нарсани ғанимат бил давоми...

7702 08:15 / 10.08.2019
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021