1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Силаи раҳм

Ота-онанинг болаларга муҳаббати

11:22 / 15.05.2025 1392 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

عَنْ مُسْلِمِ بْنِ عَبْدِ اللهِ الْحَنَفِيِّ قَالَ: بِرَّ وَلَدَكَ؛ فَإِنَّهُ أَجْدَرُ أَنَّ يَبَرَّكَ، فَإِنَّ مَنْ شَنَأَ عَقَّهُ وَلَدُهُ.

Муслим ибн Абдуллоҳ Ҳанафийдан ривоят қилинади:

«Болангга яхшилик қил. Шунда у сенга яхшилик қилади. Ким ёмонлик қилса, боласи унга оқ бўлади».

Боланг кичиклигида сен унга яхшилик қилиб, тарбиясини ва муомаласини яхши қилгин, қариганингда у сенга яхшилик қайтаради. Аммо ким ёшлигида фарзандига ёмонлик қилиб юрган бўлса, қариганида фарзандидан кўради. Ота-она ўзининг фарзанди олдидаги мажбурият ва масъулиятини шараф билан адо этиб қўйса, қариганида албатта қилган яхшиликлари боласидан қайтади.

Худди шу маънога ўхшаш яна бир гап бор. Ким ёшлигида ота-онасига яхшилик қилса, қариганида унга ҳам боласи яхшилик қилади. Бу ҳолат аксинча бўлиши ҳам мумкин.

Отамиз раҳматли шу маънодаги ҳикояни бир неча марта такрорлаганларининг гувоҳи бўлганмиз.

Одамлар йўлда кетишаётса, бир йигит оқсоқол чолни калтаклаётган эмиш. Улар тезлаб бориб, оқсоқолни ажратиб олишибди ва йигитга ўдағайлаб, унга зардали саволлар бера бошлашибди. Шунда оқсоқол ўзидан оққан қонни арта туриб: «Унга тегманглар. Ҳамма айб ўзимда. Мен йигитлик чоғимда худди шу ерда отамни урган эдим», дебди.

Шундай экан, ҳар бир киши ота-онасига ҳам, фарзандига ҳам доимо яхшилик қилиш пайидан бўлиши керак. Қисқаси, ҳар кимга шариат томонидан берилган ҳақнинг риоясини қилиш лозим.

«Яхшилик ва силаи раҳм» китоби 1-жуз.

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 5 октябрдаги 03-07/7613-рақамли хулосаси асосида чоп қилинган.

 

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. Ҳасандан ривоят қилинади .Бир одамнинг отаонаси бор. У тижоратга чиқадими, деб сўрашди. У .Агар ўшани қилмаслик имкони бўлса, чиқмасин,, деди,. Шарҳ Ўша давоми...

1914 11:30 / 11.11.2024
Абу Саламадан ривоят қилинади.Абу Саъид Худрийнинг олдига бордим. У билан дўст эдик. Мен унга.Биз билан бирга хурмозорга чиқмайсанми, дедим. У чиқди. Эгнида хомийса давоми...

3776 11:32 / 15.05.2022
Файзли бир хонадонда ўта иноқ бўлган туғишган акаука бор эди. Улар ёнмаён қўшни бўлиб яшар, бирга деҳқончилик қилишар, ҳосилни ҳам бирга йиғиштириб олишар давоми...

4100 11:00 / 29.07.2022
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади . ,. ..Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар.Аллоҳ таборака ва таоло .Мен сочсоқоли Исломда давоми...

2568 16:05 / 21.10.2019
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021