1447 йил 18 зулқаъда | 2026 йил 05 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун дуоси

Қийин аҳволга тушиб қолганда айтиладиган дуо

10:05 / 20.05.2025 1808 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Алийга: «Эй Алий, сенга сўзларни ўргатайми? Қачон қийин аҳволга тушиб қолсанг, уларни айтасан» деганларида, мен: «Ҳа, ўргатинг, Аллоҳ мени сизга фидо қилсин», дедим. У зот: «Қачон қийин аҳволга тушиб қолсанг,

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِيمِ، وَلاَ حَوْلَ وَلاَ قُوَّةَ إِلاَّ بِاللهِ العَلِيِّ العَظِيمِ

«Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. Ва лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллаҳил ъалиййил ъазийм», деб айт. Чунки Аллоҳ мана шу дуо билан хоҳлаганича, ҳар турлик балолардан халос қилади», дедилар».

Ибн Сунний ривояти.

Имом Нававийнинг «Ал-Азкор» китобидан

Таржимон Анвар Аҳмад

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2290-рақамли хулосаси асосида чоп этилган.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. . Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам тонг отганда .Аллоҳумма бика асбаҳнаа ва бика амсайнаа давоми...

1169 09:46 / 14.11.2025
Саҳоба Муслим ибн Ҳорис Тамимий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу кишига шивирлаб .Шом намозини ўқиб бўлсанг, давоми...

7951 16:35 / 09.06.2020
Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиНабий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Ким ҳар куни тонг отганида ва кеч кирганида .Ҳасбийаллоҳу лаа илаҳа илла ҳува, давоми...

4228 08:00 / 28.03.2022
. . Ибн Умар розияллоҳу анҳумо деди .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг дуоларида .Аллоҳим Албатта, мен Сендан неъматингнинг завол давоми...

1259 08:05 / 30 январь
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021