1447 йил 18 зулқаъда | 2026 йил 05 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун дуоси

Тонгда ва кеч кирганда айтиладиган дуо

09:46 / 14.11.2025 1167 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ أَنَّهُ كَانَ يَقُولُ إِذَا أَصْبَحَ: اللَّهُمَّ بِكَ أَصْبَحْنَا، وَبِكَ أَمْسَيْنَا، وَبِكَ نَحْيَا، وَبِكَ نَمُوتُ، وَإِلَيْكَ النُّشُورُ. وَإِذَا أَمْسَى قَالَ: اللَّهُمَّ بِكَ أَمْسَيْنَا، وَبِكَ نَحْيَا، وَبِكَ نَمُوتُ، وَإِلَيْكَ النُّشُورُ.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам тонг отганда «Аллоҳумма! бика асбаҳнаа ва бика амсайнаа ва бика наҳя ва бика намуту ва илайкан нушур», дер эдилар. Кеч кирганда «Аллоҳумма! бика амсайнаа ва бика наҳъя ва бика намуту ва илайкан нушур», дер эдилар».

Дуоларнинг маъноси: «Аллоҳим! Сен ила тонг оттирдик. Сен ила кунни кеч қиламиз. Сен ила ҳаёт кечирамиз ва Сен ила ўламиз ва Сенгагина йиғиламиз».

«Аллоҳим! Сен ила кунни кеч қилдик. Сен ила ҳаёт кечирамиз ва Сен ила ўламиз ва Сенгагина йиғиламиз».

Яъни, «Бу нарсаларнинг ҳаммасини қилувчи Сенсан».

«Ҳадис ва ҳаёт» китобининг 35-жузи

Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2023 йил 2 августдаги 02-07/6202-рақамли хулосаси асосида тайёрланди.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. . Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Икки давоми...

1164 11:59 / 09.11.2025
Фиқҳий китобларда Маккаи Мукаррамадаги йигирма бир жойда қилинган дуолар мустажоб бўлиши ҳақида ёзилган ва салафи солиҳлардан нақл қилингандир. Мадинаи давоми...

2393 10:35 / 21.01.2025
. Юсайра розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам уларни аёлларни такбир, тақдис ва таҳлилга риоя қилишга ва уларни давоми...

1340 05:18 / 25.10.2025
Дуонинг кўплик сийғадагиси Шайх Кафъамий имом Занулобидиндан бир дуо нақл қилган. давоми...

3947 11:11 / 03.07.2024
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021