1447 йил 18 зулқаъда | 2026 йил 05 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ҳикматлар

Йўқолган бойлик қиссаси

05:00 / 11.03.2017 4139 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бир одам бир куни кечаси Имом Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳнинг ҳузурларига келиб: “Эй имом, узоқ вақтдан бери бойлигимни бир жойга кўмиб, яшириб келардим. Энди ўша жойни унутиб қўйдим. Ушбу муаммони ҳал қилишда менга ёрдам бера оласизми?” деб сўради. Имом унга: “Бу фақиҳларнинг иши эмас. Мен бу муаммони қандай ҳал қилайин?!” дедилар-да, кейин унга: “Уйингга бориб, тонг отгунича намоз ўқи. Худо хоҳласа, молингни кўмган жойингни эслайсан” деб кўрсатма бердилар. 

Ҳалиги киши кетди ва уйига бориб, намоз ўқий бошлади. Озгина вақт ўтиб, намоз ўқиб турганда бирдан, бойлигини кўмган жойи эсига тушиб қолди. Намозини тезда ўқиди-да, бориб, молини кавлаб олиб келди. 

Тонг отгач, Абу Ҳанифанинг олдиларига келиб, молини топганини айтиб, ташаккур билдирди ва сўради: “Кўмган жойимни эслашимни қаердан билдингиз?” Имом шундай деб жавоб бердилар: “Сен намозга киришганингда шайтон сени ҳеч тарк қилмайди ва сени намоздан чалғитиш учун турли нарсаларни, жумладан, бойлигингни кўмган жойингни ҳам эсингга солишини билдим”.  


Нозимжон Ҳошимжон


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Қанчаданқанча софдил, самимий инсонлар бор, аммо ақллар уларни идрок этмайди. Аммо қанчаданқанча мунофиқлар қалбларни ўзига ром этаверади.

3191 16:05 / 28.02.2018
Одамларга ёқиш учун сенга азоб бериб турган пойабзални кийишинг аҳмоқликнинг чўққисидир.

3237 16:30 / 01.01.2018
6. Ҳаётда қийинчиликларни бошдан кечирганингда ақлинг ёшингдан кўра каттароқ бўлиб қолади. Бошга тушадиган ҳар бир ташвиш, ҳар бир муаммо пишибетилишнинг янги давоми...

4283 05:00 / 07.03.2017
Одамларга сўзинг билан эмас, амалинг билан ваъзнасиҳат қилҲасан Басрий

2191 11:59 / 13.10.2018
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021