1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ҳикматлар

Донишманд халифа қиссаси

05:00 / 11.03.2017 4397 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Умар ибн Абдулазиз раҳматуллоҳи алайҳ донишмандликлари ва мулойимликлари билан машҳур эдилар. Кунлардан бир куни ўғилларидан бири олдиларига кириб: “Эй отажон, нима учун баъзи ишларни пайсалга солиб, унга нисбатан бепарволик қиляпсиз? Аллоҳга қасамки, агар мен сизнинг ўрнингизда бўлганимда ҳақиқатни қарор топтиришда ҳеч кимдан қўрқмас эдим” деди. Шунда у зот ўғилларига: “Шошилма ўғилчам! Албатта, Аллоҳ таоло Қуръонда хамрни икки марта ёмонлаб, учинчисида ҳаром қилган. Мен одамларни бирданига, илк дафъадаёқ ҳаққа ундасам, улар бош тортишларидан ва бунинг натижасида фитна содир бўлишидан қўрқаман” дедилар. 

Ўғил отасининг гўзал сиёсатидан ва халққа нисбатан мулойимлиги унинг заифлигидан эмас, балки, динини яхши тушунганидан эканлигини билиб, кўнгли хотиржам бўлиб, чиқиб кетди. 


Нозимжон Ҳошимжон


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Баъзи одамлар мен учун шундай бир тажриба қолдириб кетишдики, бу тажрибалар менга келажакда ана шундайлардан қандай четланишни ўргатди.

3676 09:55 / 26.02.2018
Жаннатда уйинг бўлишини хоҳласанг, Ихлос сурасини ўқи.Жаннатда сен учун дарахт экилишини истасанг, .Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи,ни кўп айт.Жаннатда хазинанг кўп давоми...

2330 08:48 / 08.12.2019
Абдураҳмон ибн Михлад айтади Бир аёл бир кишига битта нон берди ва Мана буни олинг. Эвазига ўғлимнинг қабри тепасида Қуръон ўқиб турасизrdquo деди. Ҳалиги одам Улар давоми...

4030 05:00 / 11.03.2017
ир ёш бола .Менда сизга аталган катта маблағ бор,, деса, унинг мавқеи ва даражасидан келиб чиқиб, .Ўн сўм берса керак,, деб ўйлайсиз.Агар банк мудири .Менда сизга давоми...

2155 10:01 / 16.03.2019
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021