1447 йил 18 зулқаъда | 2026 йил 05 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ҳикматлар

Донишманд аёл қиссаси

05:00 / 11.03.2017 4729 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Умар розияллоҳу анҳу бир куни минбарга чиқиб, одамларга хитоб қилдилар. Улардан аёлларга бериладиган маҳрларни кўпайтирмасликни талаб қилдилар. Чунки, Пайғамбар алайҳиссалом ва у зотнинг барча саҳобалари маҳрни тўрт юз дирҳамдан оширмас эдилар. 

Шунинг учун ҳам Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу йиғилганларга қарата: “Аёлларнинг маҳрини тўрт юз дирҳамдан кўпайтирманглар! Ким шу миқдордан кўпайтирса, белгилангандан ортиқчасини байтулмолга мусодара қилдираман” деб амр қилдилар. Бу гапларни айтиб бўлиб, энди минбардан тушган ҳам эдилар-ки, қурайшлик бир аёл ўрнидан туриб: 

“Эй мўминлар амири, одамларни аёлларга тўрт юз дирҳамдан кўп маҳр беришдан қайтаряпсизми?” деб сўради. У зот: “Ҳа” дедилар. Шунда аёл: 

“Аллоҳ таолонинг “Агар бир хотинни (талоқ қўйиб), ўрнига бошқа хотинни алмаштирмоқчи бўлсангиз, аввалгисига гарчи уюм-уюм молни (маҳр қилиб) берган бўлсангиз ҳам, ундан бирор нарсани қайтариб олмангиз. Уни бўҳтон ва аниқ гуноҳ билан оласизми?!” (Нисо, 20) деган сўзини эшитмаганмисиз?!” дея эътироз билдирди. Бу гапни эшитган Ҳазрати Умар ўзларига ўзлари: 

“Эй Аллоҳ, мени кечир. Ҳамма одамлар Умардан кўра фақиҳроқдир” дедилар. Кейин минбарга қайтиб чиқдилар-да: 

“Эй одамлар, мен сизларни хотинларингиз маҳрини кўпайтиришдан қайтарган эдим. Энди ким ўз молидан хотинига қанча маҳр бермоқчи бўлса, бераверсин. Аёл рост гапирди, Умар хато қилди” дедилар. 


Нозимжон Ҳошимжон


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳим Намоз ўқиб бўлиб эмас, ўқиётиб роҳатланадиганлардан қилгин

4017 08:05 / 11.02.2018
Занийра исмли аёл ислом динини қабул қилгани учун азобланди. Ҳар қанча зўрлашмасин, ҳеч ким уни ислом динидан қайтара олмади. Исломдан бошқа барча динлардан юз давоми...

4069 05:00 / 11.03.2017
Гуноҳ ва маъсият қилмоқчи бўлсанг, ушбу уч оятни эсла1. .Аллоҳ уни кўриб туришини билмасми,2. .Роббининг ҳузурида туришдан қўрққанлар учун икки жаннат бор,.3. .Ким Аллоҳга тақво қилса, У Зот унинг йўлини очиб қўяди,.

4254 06:05 / 05.10.2018
Бир киши бировнинг ҳовлисини ижарага олди. Кечқурун ўша уйда ётганда шифтлари қисирқисир қилди. Эртаси куни уй эгасига Мана бу уйнинг шифтларини тузатиб беринг. давоми...

5118 05:00 / 11.03.2017
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021