1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ҳикматлар

Ажойиб қайиқ қиссаси

05:00 / 11.03.2017 4682 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бир шаҳарда Аллоҳга ишонмайдиган даҳрийлардан бири ўша юртнинг мусулмон уламолари билан тортишмоқчи бўлди. Уламолар ораларидаги энг кучли олимни у билан тортишиш учун танладилар. Тортишув куни ҳам белгиланди. Белгиланган кун етиб келгач, ҳамма уламолар ҳалиги олимнинг келишини кута бошлашди. Лекин у айтилган вақтдан кеч қолди. Шунда ҳалиги мулҳид (Худога ишонмайдиган) ҳозир бўлганларга қарата: “Олимларингиз қўрқиб, қочиб кетди. Чунки, мен ғолиб чиқишимни ва бу коинотнинг илоҳи йўқлиги исбот қилишимни билди” деб керилди. У шундай деб гапириб турган пайтда бояги олим киши кириб келди. Кеч қолгани учун барчадан узр сўради ва кеч қолишининг сабабини қуйидагича изоҳлади: “Мен бу ерга келаётганимида йўлда дарё бор экан. Ундан сузиб ўтгани қайиқ тополмадим. Қирғоқда бироз кутиб турдим. Шунда тўсатдан дарёда бир нечта тахталар пайдо бўлди. Қараб турсам, ҳалиги тахталар бир-бири билан тартибли тарзда бирикиб, қайиқ ҳолига келди. Кейин ўша қайиқ мен томонга сузиб келди. Мен унга миндим ва дарёдан ўтиб, сизларнинг олдингизга келдим. Шунинг учун бироз кеч қолдим”. Бу гапларни эшитган мулҳид: “Бу одам жинни экан. Қандай қилиб ҳеч бир дурадгор устасиз оддий, жонсиз тахта бирлашиб, қайиққа айланади?! Оддий тахта ҳеч кимсасиз бир ўзи қандай қилиб ҳаракатланади?!” деб масхара қилди. Шунда олим киши табассум қилиб: “Ахир ўзинг “Бу улкан коинот ҳеч бир яратувчисиз ўз-ўзидан пайдо бўлган” демаганмидинг?! Битта қайиқнинг ўз-ўзидан пайдо бўлганига ишонмаяпсан-ку!” деди.  


Нозимжон Ҳошимжон



Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Жаннат сўрасанг, .Аллоҳим, Сендан жаннат сўрайман,, деб айтма, чунки дўзахга тушиб, кейин жаннатга кирадиганлар ҳам бор..Аллоҳим, ҳисобкитобсиз, азобуқубат кўрсатмай жаннатга дохил қил,, дегин.

2159 08:15 / 30.12.2019
Аллоҳ Қуръон тиловати билан лаззат олишни насиб этганларга табрик ва олқишлар бўлсинУлар Аллоҳнинг Китобини хатм қилганларида худди кечаюкундуз яна янги сафарга отланувчилар каби, унинг аввалига қайтадилар

3029 04:35 / 09.07.2018
Қаерга кетяпсан, Қачон уйланасан, Машинангни қанчага олдинг Ва ҳакозолар...Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам давоми...

5536 08:30 / 28.03.2022
Шайх ибн Атоуллоҳ Сакандарий айтадиларquotКўп нафл рўза тута олмаган ва нафл намозларни ўқий олмаган киши Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва салламга салавот давоми...

4022 19:13 / 01.06.2017
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021