1447 йил 18 зулқаъда | 2026 йил 05 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

«Hilol» журнали ва islom.uz сайти жамоаси ташаккурнома билан тақдирланди

17:24 / 26.06.2025 770 pdf Ўқиш режими + -

Жорий йилнинг 26 июнь куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг мажлислар залида «27 июнь — Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни» муносабати билан тадбир ўтказилди. Унда бир қатор таниқли устозлар, оммавий ахборот воситалари ходимлари, интернетда фаолият юритаётган журналистлар, блогерлар, ҳамда «Hilol» журнали ва islom.uz сайти жамоаси иштирок этди.

Тадбирда сўзга чиққан Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон домла Ишматбеков бугунги кунда оммавий ахборот воситалари зиммасидаги масъулият нечоғлик муҳим эканини эслатиб, бу борада эътибор қаратилиши лозим бўлган ишларни таъкидлаб ўтдилар.

Тадбир охирида маърифат улашиш йўлида фаол ҳаракат қилаётган оммавий ахборот воситалари ходимлари ва даврий нашрларга, улар қатори «Hilol» журнали ва islom.uz сайти жамоасига Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг ташаккурномалари ва эсдалик совғалар топширилди.

DSC02744DSC02755-2

Ушбу юксак эътироф ва тақдирлов учун муфтий, шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ҳамда у киши бошчилигидаги жамоага самимий ташаккуримизни изҳор қиламиз.

Қуйида муфтий ҳазратларининг ташаккурномаларини тақдим этамиз:

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

«27 июнь — Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни» муносабати билан ҳамда Ўзбекистон мусулмонлари идораси фаолиятини оммавий ахборот воситаларида кенг тарғиб қилишга қўшаётган ҳиссаси учун «Islom.uz» сайти жамоаси ташаккурнома билан тақдирланади.

Халқимиз манфаати, дин ғами ва Ватан тақдирини ҳис қилиб яшайдиган сиз каби ижод аҳлининг даъваткор сўзи, ибратли фаолияти таҳсинга лойиқдир. Масъулиятли ва шарафли вазифада хизмат қилаётган сиз жонкуярларимизга сиҳат-саломатлик, куч-қувват ҳамда улкан зафарлар тилаймиз. Сизларнинг юртимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлиги йўлида олиб бораётган ижодий ишларингизда Ҳақ таоло мададкор бўлиб, куч-қувват ато этсин.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий
шайх Нуриддин Холиқназар

Фурсатдан фойдаланиб «Hilol-Nashr» нашриёти ва islom.uz сайти жамоаси барча матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимларини касб байрамлари билан табриклаб қолади!

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
13 апрель пайшанбадан 14 апрель жумага ўтар кеча Шом намозидан кейин Рамазон ойининг 23кечаси бошланади.Абул Олия розияллоҳу анҳу айтадилар.Бир аъробий давоми...

2281 16:02 / 13.04.2023
Бугун, 29 ноябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасида Республикамиздаги масжидларда фаолият юритаётган имомхатиблар ўртасида .Йил имоми ndash 2022, кўрик давоми...

2760 16:55 / 29.11.2022
Мисрнинг дунёга машҳур АлАзҳар университети Уламолари олий кенгаши томонидан Қоҳирада халқаро Қуръон карим мусобақаси ўтказилади. Бу ҳақда IQNA хабар давоми...

2297 11:48 / 12.12.2018
Замонамизнинг диний олимларидан бири Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ Ислом дини таълимотларини шогирдлари ва мўъминмусулмонларга ўргатар экан, давоми...

4398 10:15 / 29.12.2019
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021