1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ҳаж

Тарнов тарихи

11:11 / 26.06.2025 1429 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Каъба томида, Хатим устида тарнов бўлиб, у ёмғир ёққанда, том ювилганда сувни оқизиш учун ўрнатилган. Буни биринчи бўлиб Қурайш томни қурганида ўрнатган.

Баъзи салафлардан ворид бўлишича, мезоб, яъни тарнов остида қилинган дуо ижобат қилинади.

У ҳижрий 1417, милодий 1996 йили Каъбани қуриш асносида янгиланган. Аввалги мезоб ўлчовидек қилиб Усмонли халифаси, Султон Абдулмажидхон ҳижрий 1273, милодий 1857 йили ҳадя қилган. Унинг бошланишига «Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм», чап томонига «Йа Аллоҳ», деб ёзилган. Бу мезоб икки шарафли ҳарам ходими подшоҳ Фаҳд ибн Абдулазиз томонидан янгиланган. Мезобнинг тепа қисмига қушларнинг қўнмаслиги учун тилла суви юритилган михлар қоқилган.

Мезобнинг Соф узунлиги 2 метр 53 см. Деворнинг ички ўлчами 58 см.

Девордан ташқаридаги узунлик 1 метр 95 см. Баландлиги 23 см.

Эни 26 см.

Макка, Каъба, Замзам тарихи, ҳаж ва умра маносиклари» китобидан.

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 7 сентябрдаги 03-07/ 6905-рақамли хулосаси асосида тайёрланди.

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ҳажда қайси амални қилиш вожиб бўлса, уни тарк қилиб, қайтадан қила олмаган киши зиммасига жарима сифатида қурбонлик қилиш вожиб бўлади. Ўша ишлардан йигирма учта давоми...

1853 13:17 / 08.05.2025
У Ҳажарул асвад рукни билан Каъба эшиги оралиғи бўлиб, ўлчами икки метрдир. Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо .Мултазам рукн билан эшик оралиғидадир,, дедилар. Мужоҳид давоми...

1885 11:14 / 16.06.2025
Рамл тавоф вaқтидa кўкрaкни кeриб, қўллaрни қимирлатиб, oёқлaрни яқиняқин тaшлaб, полвонларга ўхшаб шиддат билaн юришдир.Рамл қилиш ортидaн Сaфo вa Мaрвaни сaъй қилиш давоми...

5195 05:00 / 16.01.2017
. . Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Ҳаж билан умрани кетмакет қилинг. Албатта, худди босқон давоми...

1189 15:26 / 17.05.2025
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021