1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун дуоси

Уйга кираётганда ва таом пайтида Аллоҳни зикр қилиш

11:59 / 04.08.2025 1134 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан қуйидагиларни эшитдим:

«Ким уйига кираётганида ва таом пайтида Аллоҳни зикр қилса, шайтон шерикларига: «Сизларга ётоқ ҳам, овқат ҳам йўқ», деб айтади. Ким уйига кираётиб, Аллоҳни зикр қилмаса, шайтон шерикларига: «Ётоқларингизга етишдингиз», дейди. Таом пайтида ҳам Аллоҳни зикр қилмаса, шайтон шерикларига: «Овқатга ҳам, ётоққа ҳам етишдингиз», дейди».

Имом Муслим ривояти.

Имом Нававийнинг «Ал-Азкор» китобидан
Таржимон Анвар Аҳмад

Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2290-рақамли хулосаси асосида тайёрланган.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Али розияллоҳу анҳу ва Ибн Абу Авфо розияллоҳу анҳумдан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон рукуъдан бошларини кўтарсалар давоми...

2371 22:57 / 23.11.2022
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиНабий соллаллоҳу алайҳи васаллам тонг отганида .Аллоҳумма бика асбаҳна ва бика амсайна ва бика наҳйа ва бика давоми...

4112 09:00 / 11.05.2022
Абдуллоҳ ибн Амр ибн Осс розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Қачон бир киши беморнинг зиёратига келса .Аллоҳумма ишфи давоми...

1131 09:30 / 22.06.2025
. Мусъаб ибн Саъд розияллоҳу анҳудан, у киши отасидан бундай ривоят қиладилар .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида давоми...

1329 05:35 / 18.10.2025
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021