1447 йил 18 зулқаъда | 2026 йил 05 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ислом

Мадиналик меҳмонлар

12:49 / 04.08.2025 4338 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Мадиналик икки йигит Туркияга сафар қилишга қарор қилдилар. Уларнинг бу сафардан кўзлаган мақсадлари иш топиш эмасди, бирон-бир университетга топшириш ҳам эмасди. Яна шонли аждодлари сингари Исломиятни ёйиш учун ҳам эмасди....

Улар бу ерда ўз шаҳарларида қилолмайдиган бир иш — тўйгунча спиртли ичимлик ичиш ниятида эдилар...

Улар Истанбулга етиб келиб, ичкилик сотиб олишди. Таксига ўтириб, ҳеч ким кўрмасин дея, шаҳар ташқарисидаги бир меҳмонхонага бориб жойлашдилар.

Меҳмонхона администратори рўйхатга қўяр экан, қаердан келганликларини сўради. Мадиналик эканликларини эшитиб хурсанд бўлиб кетди. Дунёнинг энг нурли шаҳрининг инсонлари бўлган бу йигитларга оддий хона бергиси келмади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга бўлган ҳурмат ва муҳаббат, у шаҳарнинг саодатли аҳолисига бўлган юксак эҳтироми туфайли, меҳмонхонанинг бутун бошли бир бўлагини ажратиб берди...

Меҳмонхона ходимининг бу ажойиб меҳмондўстлиги сабабини ўйлаб ҳам ўтирмаган йигитлар хоналарига жойлашдилар. Ярим кечагача Истанбулдан сотиб олган ичкиликларини ичишлик билан машғул бўлдилар. Бири ғирт маст ҳолга келди. Иккинчиси эса, оёқда аранг турар бўлди. Шундан сўнг икковлон ухлаб қолдилар...

Саҳар пайтида эшик тақиллади. Ким бўлиши мумкин бундай эрта тонгда? Дўстлардан бири уйғонди ва бир амаллаб эшикни очди. Ярим юмуқ кўз билан қия очилган эшикдан мўралади. Эшикда администратор турарди. У ҳеч нарсадан шубҳа қилмай деди:

- Бизнинг масжидимиз имоми бу ерда Мадиналик меҳмонлар борлигини эшитиб бомдод намозини ўқиб беришдан воз кечди. Марҳамат қилиб тушинглар. Биз сизни пастда, масжидда кутамиз...

Йигит эшитган сўзларидан қотиб қолди...

Тезда шеригини уйғотди.

- Сен Қуръондан у-бу нарса биласанми?

У эса:

- Намоз ўқиб берадиган ҳолатда эмасман, деди.

Гуноҳ устида қўлга тушган жиноятчилар, ҳали тўла ҳушёрлашмаган дўстлар бу ноқулай аҳволдан чиқиш йўлини ўйлай бошлашди.

Бирдан яна эшик тақиллади.

- Бўла қолинглар. Жамоат кутяпти. Қуёш чиқишига оз қолди...

Бошқа чора йўқ!

Улар тез ҳаммомхонага кириб, яхшилаб ғусл қилишди. Кейин пастга тушишди.

Хонақоҳ худди жумадагидек одам билан тўла эди. Ҳамма уларга қараб «жилмаяр», «хуш келдингиз», дея назарлари билан саломлашишар эди.

Йигитлардан бири имомнинг ўрнига чиқди...

Такбири таҳримадан сўнг, «Фотиҳа»ни ўқий бошлади. Аллоҳ таолонинг ҳузурида ўзининг бу тубан ҳолатидан уялганидан йигит йиғлаб юборди...

Жамоат ҳам Мадина соғинчидан ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни эслаб, пиқ-пиқ йиғлай бошладилар...

Воқеа қахрамонининг ҳикоя қилишича:

- Икки ракаатда ҳам зўр-базўр замга «Ихлос»ни ўқидим. Чунки, мен «Фотиҳа» ва «Ихлос»дан бошқа ҳеч бир сурани билмасдим...

Намоздан сўнг одамлар саломлашиш учун мен томонга ёпирилдилар. Бирин-кетин мени қучоқлай кетдилар...

Бу воқеа икки дўстнинг ҳидоят топишларига сабаб бўлди.

Улар Мадинага қайтиб, илм олдилар.

Ҳозирда ўша намоз ўқиб берган йигит бир масжидда имом бўлиб, инсонларни Аллоҳнинг динига чақирувчи — ажойиб даъватчига айланган...

Баъзан Роббимиз шундай ҳолатларга соладики, бу нарса бизни тамоман ўзгаришимизга сабаб бўлади. Биз аввал қадрламаган нарсаларни қадрлашга ўргатади!

«Дарҳақиқат, Аллоҳ хоҳлаган бандасини адаштиради. Ва хоҳлаган бандасини тўғри йўлга бошлайди!»

Шоолим Шомансур

Ушбу мақола Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитасининг 2025 йил 22 июлдаги 03-07/4389-сонли рухсати асосида тақдим қилинди.

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ибнул Қоййим ўзининг .Мифтоҳу дорус саодати, номли китобида келтиради.Ибн Аббос розиёллоҳу анҳу айтади.Шайтонлар Иблисдан сўрашди Сени олим вафот этганида қаттиқ давоми...

2417 11:07 / 16.02.2024
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шайтонни душман эканини, уни Ўз раҳматидан узоқлаштирганини эълон қилган. Барчамиз Роббимиздан бизни раҳматидан узоқ қилмаслигини давоми...

2638 11:00 / 23.05.2023
Хушфеълли, карамли бўлади. Солиҳлар, хайр аҳли ва мискинларга тавозели бўлади. Хотиржам, сокин ва виқорли бўлади. Қуръонни тирикчилик манбаи қилиб, уни касб давоми...

2490 14:30 / 06.11.2021
Яхшилик юзингизни машриқ ёки мағриб томонга буришингизгина эмас. Лекин яхшилик ndash Аллоҳга, охират кунига, фаришталарга, китобга, набийларга иймон келтирган ва давоми...

8533 16:27 / 19.10.2017
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021