1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўминларга эслатма

Катталарга ҳурмат, кичикларга шафқат кўрсатиш | Учинчи ҳақ

15:47 / 04.08.2025 1277 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бу мусулмон банданинг асосий хусусиятларидан бўлмоғи лозим. Чунки унинг одамлар орасидаги муомаласи, асосан, мана шу меъёрлар билан намоён бўлади. Ривоятга кўра, кекса бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни йўқлаб келади. Бироқ одамлар унга жой бериб, ҳурмат кўрсатишда кеч қолишади. Шунда Набий алайҳиссалом: “Кичикларимизга раҳм-шафқат кўрсатмаган, катталаримизни эҳтиром қилмаганлар биздан эмас”, дейдилар.

Ва яна “Кекса мусулмонга ҳурмат кўрсатиш Аллоҳ таолони улуғлашдандир”, деганлар.

“Бир йигит ёши сабабли бир кекса кишини ҳурмат қилса, Аллоҳ ҳам қариганида уни бошқа биров ёши туфайли ҳурмат қиладиган қилиб қўяди”. Ушбу ҳадиси шарифда мана шундай фазилатли ишни қилган кишига ажр-савоб олиш билан бирга, узоқ умр кўриш ҳақида хушхабар берилмоқда.

Абдулҳамид Зайриевнинг
“Мусулмоннинг ҳақ ва вазифалари” китобидан

Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2023 йил 16 январдаги 03-07/184-сонли хулоса хати асосида нашрга тайёрланди.

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Кечанинг биринчи вирдиҚуёш ботгандан хуфтон вақтигача. Мурид шом намозини ўқиганидан кейин хуфтонгача бўлган вақтни ибодат билан ўтказишга ҳаракат қилади.Анас давоми...

2597 18:20 / 17.04.2020
Маккага қадам қўйганимдан бери Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сиймолари хаёлимдан кетмади. Хаёлимда у зот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг давоми...

2910 11:00 / 20.02.2021
. , . , . , . . Абу Саъид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий алайҳиссалом Абу Бакр ва Умар билан бирга уни Мадина давоми...

3095 16:58 / 31.05.2024
Ғазабни ютиш фазилатли ишлардан ҳисобланади. Бунга ҳар қандай одам ҳам қодир бўла олмайди.Аллоҳ таоло Қуръони каримда ғазабни ютувчиларни мадҳ қилиб .Улар давоми...

6536 15:00 / 05.07.2021