1447 йил 18 зулқаъда | 2026 йил 05 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун дуоси

Овқатланишда беодоблик қилган кишига насиҳат қилиш

04:46 / 16.08.2025 1116 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Умар ибн Абу Саламадан розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Мен ёшлик пайтимда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қарамоғларида бўлганимда қўлимни лаганнинг ҳар томонига узатиб (овқатланаётганимда), у зот: «Болам, Аллоҳ исмини зикр қилиб, ўнг қўлинг билан еб, ўзингнинг тарафингдан тановул қилгин», деб айтдилар».

Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

Бошқа бир саҳиҳ ривоятда:

«Кунларнинг бирида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан овқатланиб, лаганнинг ҳар томонидан еяётганимда, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга «Ўзингни олдингдан егин», деб айтдилар», дейилади.

Жабала ибн Суҳайм розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Ибн Зубайр билан бирга (яшаганимизда) бизга очлик етди. Сўнгра ризқландик. (Егулик) тановул қилаётганимизда, олдимиздан Абдуллоҳ ибн Умар ўтиб: «Бир луқмада икки хурмо еманглар. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ана шундай қилишдан қайтарганлар. Фақат биродаринг изн берса, жоиз, деганлар», деб айтдилар».

Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

Салама ибн Акваъ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларида чап қўли билан таом тановул қилди. У зот: «Ўнг қўлингда егин», дедилар.

Ҳалиги киши: «Бунга қодир эмасман», деди.

Расулуллоҳ: «Қодир ҳам бўлмагин, бундан фақат мутакаббирлиги ман қилди, холос», дедилар.

Шунда ҳалиги киши (ўнг) қўлини оғзига кўтара олмади.

Имом Муслим ривоятлари.

Бу саҳобанинг исми Буср ибн Роъийдир.

Имом Нававийнинг «Ал-Азкор» китобидан
Таржимон Анвар Аҳмад

Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2290-рақамли хулосаси асосида тайёрланган.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам кўйлак, ридо ёки салла кийсалар, бисмиллоҳни айтиб, сўнг .Аллоҳумма давоми...

3616 11:38 / 17.06.2019
Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам агар менга бирор қийинчилик ёки хафачилик етса, қуйидаги калималарни айтишни давоми...

1848 08:14 / 21.11.2024
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам агар тонг отса ва кеч кирса .Аллоҳумма инний ас`алука мин фаж`атил хойри ва давоми...

6240 09:40 / 08.06.2021
. . Хавла бинти Ҳаким розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Ким бир манзилга тушгандан кейин .Аъуузу давоми...

176 12:50 / 03 март
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021