1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўминларга эслатма

Қуръони Каримни тадаббур қилганлар

10:56 / 28.08.2025 1583 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Қуръони Каримни тадаббур қилган киши бир нарсага ажабланмай қолмайди. Унинг сураларида инфоқ эҳсонга даъват такрор-такрор келаверади. Бу ишлар мудом жаннат эгаларининг, мўминларнинг асосий сифатлари ўлароқ зикр қилинаверади.

Шунингдек, Қуръони Карим бу борада фақат бойларга хитоб қилмайди балки, яхши кунда ҳам, ёмон кунда ҳам, кечасию кундузи, ошкораю яширин тарзда, яъни ҳар қандай ҳолатда ва ҳар доим инфоқ қилишга чақиради. Бу ишларни Аллоҳнинг муҳаббатига сазовор бўлувчи улуғ ишлар сирасида тилга олади.

Мусулмон киши учун Аллоҳнинг муҳаббатидан ортиқроқ яна қандай бахт бўлиши мумкин?!

Ҳадиси шарифларда ҳам бу каби ишлар тинмай тарғиб қилинади. Айниқса, очни таомлантириш, қўшнига яхшилик қилишга алоҳида урғу берилади.

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:

«Ёнидаги қўшниси оч ҳолда экан, ўзи тўқ ҳолда тунни ўтказган кимса Менга иймон келтирмабди».

Табароний ва Баззор ривоятлари.

Шу маънодаги шарафли ҳадислар жуда кўп. Ҳадиси шариф тафаккур қилувчилар учун кўплаб ибратларга эга. Эслатма олувчилар учун унинг ҳидояти ва тарбиявий аҳамияти бениҳоя буюк.

Аллоҳни таниган мўмин киши учун бу дунёнинг лаззати ўзгалар қалбига шодлик олиб киришда, эҳтиёжмандларга ёрдам қўлини чўзишда, қийинчилик ичида қолганларнинг оғирини енгил қилишдадир.

Алишер Султонходжаев

Ушбу мақола Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитасининг 2025 йил 22 июлдаги 03-07/4389-сонли рухсати асосида тақдим қилинди.

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аёл эридан .Салбий сифатларимни ёзиб беринг,, ndash деб сўради, чунки аёл ўша салбий сифатларни ижобийсига ўзгартирмоқчи эди. Қолаверса, ўзи иштирок этаётган аёллар давоми...

7179 17:00 / 24.04.2022
Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳудан сўрашди.Нега Сулаймон алайҳиссалом қушлар орасидан Ҳудҳудни қидирдилар,Ибн Аббос розияллоҳу анҳу дедилар.Чунки Сулаймон давоми...

5509 20:00 / 02.11.2021
Одамлар билан уларнинг хулқлари феълларига яраша муомала қилиш, жоҳил ва беақлдан олим ва вараъ соҳибидан талаб қиладиганни талаб қилмаслик.Довуд алайҳиссалом давоми...

1254 14:35 / 13.08.2025
Аллоҳ таоло Қуръони Каримнинг Оли Имрон сурасида шундай марҳамат қилади.Албатта, куфр келтириб, кофир ҳолида ўлганларнинг бирортасидан, агар ер юзи тўла олтинни давоми...

2879 16:00 / 26.01.2023