1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Президент 523 нафар маҳкумни афв этиш тўғрисида фармон имзолади

16:34 / 28.08.2025 1036 pdf Ўқиш режими + -

Мустақилликнинг 34 йиллиги арафасида Президент Шавкат Мирзиёев жазо муддатини ўтаётган бир гуруҳ шахсларга нисбатан афв тўғрисида фармон имзолади. Бу ҳақда «Ўзбекистон 24» телеканали хабар берди. Фармон ўз айбини чин дилдан тан олган ва тузалиш йўлига кирганларга нисбатан қабул қилинган.

Матнда қайд этилишича, афв этиш акти жиноят содир этилганлик фактни бекор қилмайди, балки “ўз айбини англаган, қилган ишидан пушаймон бўлган ва тузалишга интилишини исботлаган шахсларга берилган имконият” сифатида қаралади.

Жами 523 киши афв этилди, шундан:

195 нафари жазодан тўлиқ озод қилинди;

147 нафари муддатидан илгари шартли равишда;

87 нафари жазоси енгилроғига алмаштирилди;

94 нафари озодликдан маҳрум қилиш муддати қисқартирилди.

Афв этилганлар орасида:

45 нафар аёл;

31 нафар 60 ёшдан ошган киши;

220 нафар 30 ёшгача бўлган, шу жумладан 1 нафар вояга етмаган;

8 нафар хорижий фуқаро (6 нафари Тожикистон, 1 нафари Серра-Леоне фуқароси);

15 нафар илгари тақиқланган ташкилотлар фаолиятида иштирок этганлар бор.

Фармон ижросини таъминлаш мақсадида прокуратура ва тегишли идоралар томонидан озод этилган шахсларни яшаш жойига етказиш, шунингдек, чет эл фуқароларини ўрнатилган тартибда ўз ватанига депортация қилиш ишлари ташкил этилди.

Барча озодликдан маҳрум этилганлар профилактика ва синов дафтарига жойлаштирилади. Уларга бир марталик моддий ёрдам, зарур ҳолларда — чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтиш ва даволаниш, ишга жойлашиш, кредит ва субсидиялар олиш, шунингдек, фуқаролик ҳужжатларини расмийлаштириш ва пенсия олишда кўмак кўрсатилади.

 

Манба
president.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳга ҳамдлар бўлсинки бугун, 19 апрель куни Тошкент шаҳрининг Сергели туманида янги қурилган 3 минг ўринли .Абдуллоҳ ибн Зубайр, жомеъ масжиди мўминмусулмонлар давоми...

3237 16:08 / 19.04.2023
Келаси ҳафта Қозонда анъанавий Республика ифторлиги ташкил этилади. Ифторлик ҚозонАренаrdquo уйингоҳида ташкил этилади, деб хабар беради Islamtoday.VII Республика давоми...

2236 16:00 / 18.05.2019
Истанбулнинг Фотиҳ ва Санжактепанинг Меъмор Синон Қуръон курсларини муваффақиятли якунлаган 44 нафар ҳофизи Каломуллоҳга ижозат тожлари кийдирилди. Бу ҳақда Yeni давоми...

2844 14:45 / 22.01.2019
Наманган туманидаги Навбаҳор қишлоқ собиқ Ғалча қишлоғи масжиди XIX аср бошларида бунёд этилган ноёб меъморлик намуналаридан.Масжид қурилиши Каримбой оқсоқол давоми...

2134 09:00 / 14.05.2021
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021