1447 йил 19 зулқаъда | 2026 йил 06 май, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун дуоси

«Лаа илааҳа иллаллоҳ»нинг фазли

04:27 / 21.09.2025 1477 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: مَا قَالَ عَبْدٌ لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ قَطُّ مُخْلِصًا إِلَّا فُتِحَتْ لَهُ أَبْوَابُ السَّمَاءِ حَتَّى تُفْضِيَ إِلَى الْعَرْشِ مَا اجْتُنِبَتِ الْكَبَائِرُ.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Қачон бир банда ихлос билан «Лаа илааҳа иллаллоҳ»ни айтса, албатта, унга (унинг айган сўзига) токи аршга етиб боргунча осмоннинг эшиклари очилур (модомики гуноҳи кабиралардан четланилган бўлса)», дедилар».

Шарҳ: Бундан зокир зикрнинг фойдасидан баҳраманд бўлиши учун гуноҳи кабираларни қилмаган бўлиши кераклиги келиб чиқади. Ана шунда унинг зикри аршгача етиб боради ва дуолари ҳам қабул бўлади.

Бу ҳадиси шарифда «Лаа илааҳа иллаллоҳ»нинг фазли қанчалар улуғ экани баён қилинмоқда.

«Лаа илааҳа иллаллоҳ» калимаси Аллоҳдан ўзга барча нарсадан илоҳлик – ибодатга сазоворликни манфий қилади.

«Лаа илааҳа иллаллоҳ» калимаси илоҳлик, яъни ибодатга сазоворликни фақат Аллоҳ таолонинг Ўзига исбот қилади.

«Лаа илааҳа иллаллоҳ» тавҳид калимаси, калимаи тоййиба ва ихлос калимаси ҳам дейилади.

Уламолар «Лаа илааҳа иллаллоҳ»ни қисқача қилиб, «таҳлил» деб атайдилар. Китобларда «Таҳлил айтди» деган ибора келса, «Лаа илааҳа иллаллоҳ»ни айтди, деб англаш лозим.

«Лаа илааҳа иллаллоҳ» калимаси барча пайғамбарларга юборилган динларнинг хулосасидир.

«Лаа илааҳа иллаллоҳ»ни айтмагунча уни айтишга қодир бўлган кишининг иймони дуруст бўлмайди.

«Лаа илааҳа иллаллоҳ»ни айтиб, шаҳодат келтирган ва Муҳаммад алайҳиссаломнинг Пайғамбарликларини тасдиқлаган одам мусулмон бўлади.

«Лаа илааҳа иллаллоҳ» азон ва иқоматнинг жузъи, яъни бир қисмидир.

«Лаа илааҳа иллаллоҳ» энг афзал зикрдир.

«Лаа илааҳа иллаллоҳ»ни ҳар замон ва ҳар жойда айтиб туриш мустаҳабдир.

«Ҳадис ва ҳаёт» китобининг 35-жузи

Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2023 йил 2 августдаги 02-07/6202-рақамли хулосаси асосида тайёрланди.

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Менга исро қилдирилган кечада Иброҳимга йўлиқдим. У давоми...

2495 05:06 / 22.10.2025
. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Аллоҳим Сендан ғам босишидан, маҳзунликдан, ожизликдан, давоми...

1204 07:56 / 19 январь
. Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кўп дуо қилдилар. Биз уни ёд олмадик. давоми...

1085 07:21 / 07 январь
Абу Зарр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар .Ким бомдод намозидан сўнг бир гап гапиришидан олдин .Лаа давоми...

2028 03:56 / 12.04.2025
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021