1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун дуоси

Аллоҳ таолони зикр қилиш ва Набий алайҳиссаломга салавот айтиш

04:19 / 20.09.2025 1254 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: مَا جَلَسَ قَوْمٌ مَجْلِسًا لَمْ يَذْكُرُوا اللهَ فِيهِ وَلَمْ يُصَلُّوا عَلَى نَبِيِّهِمْ إِلَّا كَانَ عَلَيْهِمْ تِرَةً، فَإِنْ شَاءَ عَذَّبَهُمْ وَإِنْ شَاءَ غَفَرَ لَهُمْ.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Қай бир қавм бир мажлисда ўтирсалару, унда Аллоҳни зикр қилмасалар ва набийларига салавот айтмасалар, албатта, бу улар учун ҳасрату надомат бўлгай. У Зот истаса, уларни азоблагай, истаса, мағфират қилгай», дедилар».

Бундан ҳар бир мажлисда Аллоҳ таолони зикр қилиш ва Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак номлари зикр қилинганида, салавот айтиш лозиму лобуд экани келиб чиқади.

Бу ишларни қилмаслик эса кишини оғир аҳволга солиб қўяди.

Шунинг учун ҳам мусулмон оламида ҳар бир мажлисни бошлашдан олдин ёки тугатиш пайтида Қуръони Каримдан тиловат қилиш одатга айланган.

Шунинг учун ҳам саҳобаи киромлар каттаю кичик ҳар бир ўтиришнинг охирида «Вал‑Асри» сурасини тиловат қилганлар.

Шунинг учун ҳам ўтирганда ва турганда махсус дуоларни ўқиш одат тусига кирган.

«Ҳадис ва ҳаёт» китобининг 35-жузи

Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2023 йил 2 августдаги 02-07/6202-рақамли хулосаси асосида тайёрланди.

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ҳумайд Аъраж роҳимаҳуллоҳдан ривоят қилинади.Ким Қуръон ўқиб, сўнгра дуо қилса, унинг дуосига тўрт минг фаришта омин, деб туради,.Дорамий ривоятлари.

3269 18:22 / 09.08.2023
Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Агар сизлардан бирингизнинг улови чўлда ечилиб қочиб кетса давоми...

866 11:16 / 20.07.2025
. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Қачон Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни бирор иш ташвишга солса .Йаа Ҳайй Йаа Қойюм Бироҳматика давоми...

344 11:21 / 24 февраль
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳожатхонага кираётганларида .Аллоҳумма инний аъузу бика минал хубси вал давоми...

4915 08:34 / 08.01.2019
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021