1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун дуоси

Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ

04:02 / 24.09.2025 1171 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

عَنْ تَمِيمٍ الدَّارِيِّ رَضِي اللهُ عَنْهُ ، عَنْ رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ أَنَّهُ قَالَ: مَنْ قَالَ أَشْهَدُ أَنْ لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ وَحْدَهُ لَا شَرِيكَ لَهُ إِلَهًا وَاحِدًا أَحَدًا صَمَدًا، لَمْ يَتَّخِذْ صَاحِبَةً وَلَا وَلَدًا، وَلَمْ يَكُنْ لَهُ كُفُوًا أَحَدٌ، عَشْرَ مَرَّاتٍ كَتَبَ اللهُ لَهُ أَرْبَعِينَ أَلْفَ أَلْفِ حَسَنَةٍ.

Тамийм ад-Дорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Ким ўн марта «Ашҳаду аллаа илааҳа иллаллоҳу, ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу, илаҳан воҳидан, аҳадан, сомадан, лам яттахиз соҳибатан ва лаа валадан, ва лам якун лаҳу куфуван аҳадун» деса, Аллоҳ унга қирқ миллион ҳасана ёзади», дедилар».

Зикрнинг маъноси: «Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқлигига, Унинг Ёлғизлигига, Унинг шериги йўқлигига, Яккаю ягона илоҳлигига, Сомадлигига, хотин ва фарзанд тутмаганлигига ва Унга ҳеч ким тенг бўлмаган‎лигига гувоҳлик бераман».

Бу ҳадиси шарифда зикрнинг ҳам, унга бериладиган ажрнинг ҳам адади очиқ-ойдин айтилмоқда. Бир зикрни ўн марта айтиб, қирқ миллион савоб олиш нақадар осон! Шунинг учун ҳам уламоларимиз «Зикр туфайли бошқа амаллар ила эришиб бўлмайдиган нарсаларга эришилади», деганлар.

«Ҳадис ва ҳаёт» китобининг 35-жузи

Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2023 йил 2 августдаги 02-07/6202-рақамли хулосаси асосида тайёрланди.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. Улуғлик ва Икром соҳиби Аллоҳ Эй қўли очиқ ва инъом эгаси Сендан Ўзга илоҳ йўқ Сен қочқинларга бошпана ва паноҳ давоми...

2067 09:52 / 03.03.2025
Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ алайҳиссалом ўринларига ётаётган пайтларида .Аллоҳумма инний аъузу биважҳикал карийм ва давоми...

2000 12:00 / 16.05.2023
. . Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Аллоҳдан Унинг фазлини сўранг. Чунки Аллоҳ азза ва жалла Ундан давоми...

1070 05:42 / 06.12.2025
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Шаддод ибн Авс розияллоҳу анҳуга дедилар .Агар одамларни тилла ва кумушларни хазина қилиб жамлаётганларини кўрсанг, сен давоми...

2849 16:35 / 03.08.2024
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021