1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Тинчлик ва ислом маърифатининг халқаро эътирофи

18:23 / 27.09.2025 829 pdf Ўқиш режими + -

Бугун, 27 сентябрь куни Ўзбекистон халқаро исломшунослик академиясида "Янги Ўзбекистонда барқарор ривожланиш, тинчлик ва ислом маърифатининг халқаро эътирофи" мавзусида илмий-амалий конференция бўлиб ўтди. 

Тадбирда Президент маслаҳатчиси ўринбосари, халқаро исломшунослик академияси ректори Музаффар Комилов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари, Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари Давронбек Махсудов, профессор-ўқитувчилар, соҳа мутахассислари ва талабалар иштирок этди.

Анжуман Президентимизнинг АҚШга амалий ташрифи ва БМТ Бош Ассамблеясининг саксонинчи сессиясидаги нутқи мазмун-моҳиятига бағишланди.

– БМТ Бош Ассамблеясининг 80-сессиясида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган ғоя ва ташаббуслар бугунги анжуманга илмий-маънавий асос бўлиб хизмат қилади, – деди ректор Музаффар Комилов. – Бу чиқиш нафақат мамлакатимиз, балки бутун минтақа ва жаҳон миқёсида катта қизиқиш уйғотди.

Конференцияда муфтий, Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари нутқ сўзлаб, жумладан бундай дедилар:
– 2017 йилда давлатимиз Раҳбари БМТ юксак минбаридан туриб, ушбу ташкилот тарихида илк марта Имом Бухорий бобомиз номларини зикр қилган эдилар. Бу сафар ҳам буюк аждодларимиз – Имом Бухорий, Имом Термизий ва Имом Мотуридийнинг илмий-маънавий меросини алоҳида эътироф этдилар. Зеро, бугунги дунёда ислом маърифати, бағрикенглик ва инсонпарварлик тамойилларини жаҳон ҳамжамиятига етказишнинг долзарблиги ортиб бормоқда.

Шунингдек, сўзга чиққан иштирокчилар маърузадаги тинчлик-осойишталикни сақлаш, афғон халқига кўмак бериш, хавф-хатарларга қарши курашиш, дунёда камбағалликка барҳам бериши, экология, ёш авлод таълим-тарбияси ва аждодлар илмий меросини ўрганиш каби долзарб масалаларнинг мазмун моҳиятига катта эътибор қаратдилар.

Анжуман қизғин ва кўтаринки руҳда бўлиб ўтди.

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
Филиппин давлати Марказий банки BSP ислом банкинг бўйича пруденциал .Пруденциал, тушунчаси назоратrdquo сўзи билан бирга қўлланилганда молия муассасалари давоми...

414 16:28 / 12 февраль
Парламентнинг турли фракцияларидан 53 нафар депутат исломофобияни .Ирқчиликнинг бир тури, сифатида тан олишни талаб қилди, деб ёзади Буюк Британиянинг The Independent давоми...

2747 10:02 / 17.12.2018
Мисрнинг дунёга машҳур АлАзҳар университети Уламолари олий кенгаши томонидан Қоҳирада халқаро Қуръон карим мусобақаси ўтказилади. Бу ҳақда IQNA хабар давоми...

2296 11:48 / 12.12.2018
Бугун 3 март куни Қуръони Карим ndash Мусҳафи шарифнинг Дорул Ғавсоний нашри навбатдаги янги нашри сотувга чиқдиМусҳафи шарифнинг ушбу янги нашрини давоми...

2789 08:43 / 03.03.2021
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021